iPhone SE 2’нинг ҳақиқий «кушанда»си чиқяпти! (+«жонли» сурат)

  •   DiMaX
  •  1060
  •  30.04.2020 09:55

iPhone SE 2’нинг ҳақиқий «кушанда»си чиқяпти! (+«жонли» сурат)

Apple корпорацияси iPhone SE 2020 (iPhone SE 2 ёки iPhone 9) ихчам смартфонини 24 апрелдан савдога чиқарган. Биз учун айрим мамлакатларда белгиланган нархларни эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2020’нинг асосий рақиби сотувга чиқди – унинг ярим нархидан ҳам арзон!

Иккинчи авлод iPhone SE’га ҳақиқатан рақиб бўла оладиган смартфонни Google тайёрламоқда ва бу – Pixel 4a моделидир. Мазкур қурилма диагоналига 5,8 дюймлик ва тасвир аниқлиги Full HD+ форматидаги экранга эга. Гарчи арзонлаштирилган модел бўлса-да, унинг камераси худди стандарт Pixel 4 флагманидаги кабидир.

Google Pixel 4a ишлаш самарадорлигини Snapdragon 730 процессори ҳамда 6 гигабайтлик тезкор хотира таъминлайди. Унинг аккумулятори эса 3080 мА/соатлик ток сиғимига эга.

ЎҚИНГ: Аллақачон Android 11’да ишлаётган смартфонни илк бор «жонли» кўрамиз!

Интернетда аллақачон Pixel 4a смартфонининг «жонли» расмлари ҳам тарқалмоқда:

Янги маълумотларга кўра, Pixel 4a бир ойга ҳам етмасдан – майнинг охиридаёқ бозорга чиқади. Европда унинг савдоси 22 майдан бошланади. Смартфон бундан бир йил аввал тақдим этилган «аждод»и – Pixel 3a билан бир хил нархда, яъни 400 доллар/евро атрофида сотилади. Яъни, у купертиноликларнинг ҳозирги энг арзон айфонига ҳақиқий рақобатчи бўлади.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2020 сотувга чиқибоқ AnTuTu’да ҳафсалани пир қилди: Apple’нинг эски касали қўзидими!?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.