iPhone SE 2’нинг ҳақиқий «кушанда»сини Google тақдимотдан аввал дўконига чиқариб қўйди

  •   DiMaX
  •  733
  •  14.07.2020 17:25

iPhone SE 2’нинг ҳақиқий «кушанда»сини Google тақдимотдан аввал дўконига чиқариб қўйди

Google Pixel 4a ҳақида деярли барча маълумотлар тарқалиб бўлган, лекин негадир қидирув гиганти уни ҳалиям расман кўрсатмаяпти. Биз эса унинг «жонли» суратлари, хусусиятлари ва ҳатто нархини ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (28-ҳафта)

Ҳали намойиш қилинмаган ушбу смартфон кутилмаганда Google Store дўконида пайдо бўлди. Аниқроғи – мазкур интернет-магазиннинг Канададаги сайтига тасодифан Pixel 4a моделининг пресс-рендери чиққан, кейин ходимлар бу хатоликни пайқаб қолиб, уни яшириб қўйишган.

Гувоҳи бўлаётганингиздек, қора корпусли Google Pixel 4a моделининг ўчириш-ёқиш тугмачаси оч яшил рангда. Олд камераси экраннинг юқори чап бурчагидаги тирқишга ўрнатилган. Бош камера ҳам битта сенсорли бўлиб, фоточақноқ билан бирга квадрат шаклдаги блокка жойланган. Бармоқ изи сканери ҳам орқа панелдан жой олган.

Смартфон экранида 12 май санаси акс эттирилганига қараганда, Google дастлаб уни ўша куни намойиш этишни режалаштирган. Аммо коронавирус пандемияси ёки бошқа сабабларга кўра тақдимот кейинга сурилган.

ЎҚИНГ: Apple раҳбари iPhone SE 2020’нинг исталган Android-смартфондан асосий афзаллигини маълум қилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.