iPhone SE 2’нинг яна битта салбий жиҳати фош бўлди

  •   DiMaX
  •  1366
  •  12.05.2020 17:32

iPhone SE 2’нинг яна битта салбий жиҳати фош бўлди

Apple бош директорининг фикрича, iPhone SE 2020 (iPhone SE 2 ёки iPhone 9) моделига бирорта ҳам «яшил роботчали» смартфон бас кела олмайди. Лекин у сотувга чиққач, AnTuTu сервисида ҳафсалани пир қилган.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2020 кучлироқми ёки 2018 йилги iPhone XS? «Жонли» тестда таққослаймиз!

iPhone SE 2 модели 18 ваттлик қувват билан тезкор зарядлана олади, аммо унинг жамланмасида бундай қувватлагич йўқ. Тезкор қувватлаш учун шундай адаптерни ҳам, унга тушадиган кабелни ҳам алоҳида сотиб олишга тўғри келади.

Лекин иккинчи авлод iPhone SE моделидаги тезкор қувватлаш борасидаги ягона камчилик бу эмас экан. PhoneArena нашри таҳририяти махсус тажриба ўтказиб, ҳамёнбоп айфоннинг оддий ва тезкор қувватлагичда заряд олиш тезлиги орасида айтарли фарқ йўқлигини аниқлашди!

iPhone SE 2020 қадоғидаги 5 ваттлик зарядчик билан уни тўлиқ қувватлашга 2 соату 30 дақиқа вақт кетган. Смартфон бунда қуйидагича тезликда қувват олган:

15 дақиқа: 14%

30 дақиқа: 28%

45 дақиқа: 43%

1 соат: 57%

1 соату 15 дақиқа: 70%

1 соату 30 дақиқа: 81%

2 соату 30 дақиқа: 100%

ЎҚИНГ: iPhone SE 2020’нинг асосий рақиби сотувга чиқди – унинг ярим нархидан ҳам арзон!

Кейин эса уни 18 ваттлик тезкор қувватлаш мосламаси ёрдамида зарядлаб кўришган. Бунда унинг аккумулятори тўлиши учун одатдагисидан салгина камроқ – 2 соат вақт сарфланган. iPhone SE 2 фақат биринчи соат мобайнидагина тезкор қувват олган:

15 дақиқа: 30%

30 дақиқа: 55%

45 дақиқа: 73%

1 соат: 83%

1 соату 15 дақиқа: 92%

1 соату 30 дақиқа: 96%

2 соат: 100%

Ушбу икки хил қувватлаш усулида iPhone SE 2020 моделининг қандай заряд олиб борганини қуйидаги жадвалда кўринг:

Демак, ушбу айфондан харид қиладиган бўлсангиз, унинг учун тезкор қувватлагич олиш ё олмаслик масаласида юқоридаги маълумотлар ҳам асқотади.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2’дан қўрққан Samsung энг янги флагманларини 50% чегирма билан сотяпти!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!