iPhone SE 3 келаси йилнинг бошида тақдим этилади

iPhone SE 3 келаси йилнинг бошида тақдим этилади

Apple ҳозирдан учинчи авлод iPhone SE моделини ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўришни бошлади. 

MyDrivers берган маълумотларга кўра, қурилма учун таъминот занжири йўлга қўйилмоқда. Бу эса смартфонни ишлаб чиқариш тез орада бошланишини англатади. iPhone SE 3 модели 2022 йилнинг биринчи чорагида, аниқроқ қилиб айтганда март ойи охирларида тақдим этилади. 

iPhone SE 2020 билан таққослак, янги моделнинг дизайнида ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Қурилма Touch ID вазифасини бажарувчи уй тугмасига эга бўлади. Дисплей ҳажми 4.7 дюймни ташкил қилади, бу кўрсаткич бўйича ҳам ҳеч қандай ўзгариш йўқ. 

Ўзгаришлар ҳақида маълумот берадиган бўлсак, янги iPhone SE такомиллашган камера ҳамда A15 Bionic чупига эга бўлади. 

Ушбу смартфон кичик ҳажмдаги iPhone'ни хоҳловчилар учун жуда яхши танлов бўлиши мумкин. Чунки 2022 йилда Apple 5.4 дюймли iPhone mini моделини ишлаб чиқармаслиги айтилмоқда. 

Аввалги iPhone SE қурилмаси 399 доллар нархда сотувга чиққан эди. Apple катта эҳтимол билан янги смартфоннинг нархини ўзгартирмайди. 

ЎҚИНГ: Honor компанияси ҳам ўзининг биринчи букланувчи смартфонини тақдим этади 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!