iPhone SE 3 нималари билан идеал ҳамёнбоп айфон бўлади?

  •   DiMaX
  •  1615
  •  26.12.2020 16:53

iPhone SE 3 нималари билан идеал ҳамёнбоп айфон бўлади?

Apple ихлосмандлари бу йил чиққан ҳамёнбоп iPhone SE 2020 (iPhone SE 2 ёки iPhone 9) моделини узоқ кутишган эди. Гарчи сотувга чиқибоқ AnTuTu’да ҳафсалани пир қилган бўлса-да, Тим Кук унинг исталган Android-смартфондан асосий афзаллигини маълум қилган.

ЎҚИНГ: Apple бош акционери ҳам, ниҳоят, Samsung тугмачали телефонини ташлаб iPhone олди, лекин...

Хитойлик инсайдерларнинг айтишларича, купертиноликлар энди кўп куттирмасдан, келаси йилиёқ унинг давомчиси – iPhone SE 3 (ёки iPhone SE 2021) моделини тақдим этишади. Уларнинг хабарларига кўра, қойилмақом ҳамёнбоп айфон сифатида бестселлерга айланиш учун унда барча имкониятлар мавжуд бўлади.

Аввало, iPhone SE 3 дисплейи етарлича катта – диагоналига 6,06 дюймлик бўлишини айтишмоқда. Иккинчидан, унинг «Уйга» тугмачасида Touch ID дактилоскопик датчиги бўлади – ниқоблар даврида юздан таниб қулфни очишдан кўра шу маъқул. Қолаверса, Apple бу гаджетида ажойиб қўшалоқ камера қўллайди (эҳтимол, такомиллаштирилган тунги режим билан).

iPhone SE 3 ташқи кўриниши iPhone 7 Plus ҳамда iPhone 8 Plus моделларини эслатади. Унинг «электрон юраги» сифатида эса бу йилги флагманлар процессори – Apple A14 Bionic қўлланади. Тахминларга кўра, ушбу 5G-смартфон учун 500 доллар атрофида нарх белгиланади.

ЎҚИНГ: Ваннадаги қиз iPhone туфайли ҳалок бўлди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!