iPhone SE 4 смартфони iPhone XR дизайнида чиқарилади

iPhone SE 4 смартфони iPhone XR дизайнида чиқарилади

Жорий йилнинг март ойида Apple ўзининг ўрта даражали iPhone SE смартфони янги авлодини, iPhone SE 3 ёхуд iPhone SE 2022 моделини тақдим қилди. Айтиш керакки, қурилма фақат ички томондан ўзгаришлар ва яхшиларга эга бўлиб, унинг ташқи кўриниши аввалгисидек, iPhone 8 дизайнига асосланган ҳолда чиқарилган. Бироқ, бу дизайн iPhone SE моделлари учун анъанавий бўлиб қолди дейишга шошилманг, сўнгги маълумотларга кўра, янги авлод iPhone SE модели ҳозиргисидан бутунлай бошқача, лекин сиз аввал iPhone смартфонларида кўрган дизайнда чиқарилади.

Таниқли YouTuber Жон Проссернинг Gear Up подкастида маълум қилишича, iPhone SE 4, ёхуд кейинги авлод iPhone SE модели "шунчаки iPhone XR" кўринишида бўлади. Бу шуни англатадики, Apple эски iPhone 8 дизайни: катта рамкалар билан "Home" тугмаси дизайнидан воз кечиб, кичикроқ рамкалар ва FaceID учун компания iPhone 14 Pro моделларида олиб ташлаши кутилаётган катта тирқиш дизайнига ўтади. 

iPhone XR смартфони

Ҳозирги iPhone SE модели 4.7 дюймли дисплейга эга. Агар миш-мишлар тўғри бўлса, ушбу кўрсаткич худди iPhone XR моделида бўлгани каби 6.1 дюймга чўзилиши мумкин. Шунингдек, iPhone XR модели iPhone SE дан кўра каттароқ батарея ҳажмига эга эди, шундай экан, навбатдаги iPhone SE ҳам узоққа етадиган батарея билан чиқарилиши таҳмин қилинмоқда. 

иПҳоне СЕ 2022 смартфони

Apple ҳозирги iPhone SE моделини ўзининг энг сўнгги моделдаги чипсети, А15 билан таъминлаган ва бу янги модел учун амал қилиши мумкин. Таъкидлаш жоизки, iPhone 13 смартфонлари ҳам ушбу чипсет билан чиқарилган ва бўлажак iPhone 14 моделларида ҳам чипсет борасида бирор ўзгариш бўлиши кутилаётгани йўқ.

Камераларга келадиган бўлсак, ҳозирги iPhone SE ҳам, iPhone XR ҳам ф/1.8 диафрагмали 12 МП орқа камера ва ф/2.27 диафрагмали 7 МП мегапикселли олд камерага эга. Албатта, янги авлод iPhone SE модели яхшиланган камера хусусиятлари билан чиқарилиши мумкин, лекин ҳозирча қандай ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас. 

Проссер бир неча кундан кейин тақдим қилишини кутилаётган iPhone 14 қатори олдингисидан қимматроқ нархда чиқарилишини ҳисобга олган ҳолда, янги бюджет смартфонлар кейинги йилиёқ чиқарилишига ишонашини маълум қилган. 

ЎҚИНГ: Android смартфонлар учун навбатдаги ширинлик - "Тескари торт"ни тайёрлаш кейинги йилдан бошланади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!