iPhone SE учинчи марта расман сотувга чиқди – энди чегирма билан!

  •   DiMaX
  •  1998
  •  01.02.2019 10:08

iPhone SE учинчи марта расман сотувга чиқди – энди чегирма билан!

Купертинолик корпорациянинг энг харидоргир смартфонларидан бири iPhone SE бўлиб, у аллақачон савдодан олинган, ишлаб чиқарилиши ҳам тўхтатилган. Лекин яқиндагина Apple уни яна ўз расмий сайти орқали сотувга чиқарган ва тезда тугаб қолган эди.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2 буткул армонга айланди, энди iPhone SE олишга улгуриб қолинг!

Кеча – 31 январь куни Apple ушбу смартфонини яна – учинчи бора ўз сайтида сотувга қўйди. Бу гал барча версиялардаги ва барча ранглардаги iPhone SE қурилмалари, тағин чегирма билан савдога чиқарилган!

Доимий хотираси 32 гигабайтлик iPhone SE учун расмий сайтда 250 доллар, 128 гигабайтлиги учун эса 300 доллар нарх белгиланган. Савдога қўйилган партиянинг ҳажми ҳақида Apple негадир ҳеч бир маълумот бермаяпти, аммо бу моделга ҳамиша талаб бор. Купертинолик техногигант бу смартфонини нега яна сотувга чиқараётгани ва нимага айнан шунақа антиқа усулда – бўлиб-бўлиб сотаётгани ҳам тушунарсиз.

Terabayt.uz интернет-дўконимизда эса кул ранг корпусли iPhone SE моделини 2 553 000 сўмга харид қилиш, пушти корпусдагисини эса 2 036 000 сўмга сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone’лар арзонлашади – буни шахсан Тим Кук ваъда қилди

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.