iPhone SE'нинг ичи очилиб, унга iPhone 8 она платаси қўйилди (+видео)

iPhone SE'нинг ичи очилиб, унга iPhone 8 она платаси қўйилди (+видео)

iPhone SE (2020) савдолари бошланиб бўлди ва смартфоннинг ичини ҳам очиб кўришга улгуришди. Кўп жиҳатдан iPhone 8'га ўхшаш янги қурилманинг ички аппарат таъмимоти ҳам iPhone 8'га ўхшаш экан.

Хитой YouTube каналларидан бири видео-хостингга iPhone SE ва iPhone 8'ларнинг ичи очиб кўрилган видеони жойлади. Видео Хитой тилида, лекин инглиз тилидан хабардор бўлганлар учун инглизча субтитрлар ҳам бор.

Янги қурилманинг ичини очиш худди iPhone 8'ни очишдек осон, дисплейни ушлаб турган елимни юмшатиш учун ҳеч қандай иссиқ ҳарорат ҳам шарт эмас.

Дисплейга уланган симлар ҳам худди iPhone 8'даги билан бир хил. Бу икки iPhone'нинг ички томондан ўхшашлиги шунчалар кўпки, бир қарашда уларни бир-биридан фарқлаш ҳам қийин.

Ҳар икки смартфон дисплей элементлари бир хил. Видеода ҳатто iPhone SE'нинг дисплейи iPhone 8'га ҳам қўйиб кўрилди.

Икки смартфон она платанинг тузилиши ҳам бир хил, шунинг учун iPhone 8 билан SE'нинг она платаси алмаштириб кўрилди. iPhone SE ёнди. Дисплей ва карнай ҳеч қандай муаммоларсиз ишлади. Аммо, Камера иловаси очилганда бошқа плата қўйилгани сезилди: асосий камера ёнмади, аммо олд камера билан ҳеч қандай муаммо бўлмади.

Ўзингиз ҳам гувоҳи бўлиб турганингиздек, iPhone SE'нинг акасарият компонентлари iPhone 8'ники билан бир хил экан.

ЎҚИНГ: Нархларни солиштирамиз: iPhone SE 2 қаерда энг арзону қаерда энг қиммат?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!