iPhone SE'нинг навбатдаги рақибини қарши олинг

iPhone SE'нинг навбатдаги рақибини қарши олинг

Google Pixel 4a смартфони тақдимотига ҳам оз фурсат қолмоқда. Қурилма июнь ойи бошида намойиш қилиниши мумкин.

Девайс унумдорлиги синовдан ўтказилган видео ва қурилма аккумулятор сиғими ҳақидаги маълумотлар сиздирилганидан сўнг, мана энди Pixel 4a'нинг нархи ҳақида ҳам билиб олдик.

Аввалига, Google Pixel 4a'нинг нархланиши худди iPhone SE каби 399 доллардан бошланиши ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Аммо 9to5Google нашрининг янги хабарига кўра, Google'нинг янги смартфони энг арзон iPhone'дан ҳам ҳамёнбопроқ бўлади. Таъкидланишича, компания Pixel 4a'нинг 128ГБлик версиясини 349 доллардан, 64ГБлик версиясини эса атиги 299 доллардан сотишни режа қилган.

Ўтган йилги Pixel 3a смартфони ўта муваффақиятли чиққанлигини инобатга олиб, Google унинг давомчисидан ҳам шу натижани кутмоқда ва янги смартфон нархини яна ҳам арзонлаштирди.

3 июнда ўтказилиши режалаштирилган Android 11 Beta тақдимот шоусида Pixel 4a ҳам илк бора кўрсатилиши эҳтимоли жуда юқори.

Pixel 4a қурилмаси Snapdragon 730 чипида ишлаб, 6ГБ тезкор ва 64/128ГБ доимий хотирага эга бўлиши ҳақида миш-мишлар юрибди. Яна айтилишича, смартфон 5.8 дюймли FHD+ OLED дисплей, 12.2 мегапикселлик орқа камера ва 8 мегапикселлик олд камерага эга бўлади.

Тафсилотларни биз билан кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Google Pixel 4 ҳамда Pixel 4 XL: Бетакрор функциялар ва янги дизайн, лекин нархи... (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!