iPhone SE'нинг тезкор хотираси ва аккумулятор сиғими қанча?

iPhone SE'нинг тезкор хотираси ва аккумулятор сиғими қанча?

iPhone SE (2020) смартфони тақдим қилингани ҳақида хабар берган эдик. Қурилма A13 Bionic чипида ишлайди, камераси ҳам оригинал iPhone SE'дан яхшироқ.

Apple янги қурилмасини тақдим қилган бўлса-да, ҳар галгидек унинг тезкор хотираси ва аккумулятор сиғими ҳақида маълумот бермади.

Аммо China Telecom'нинг веб-сайтида листингга қўйилган iPhone'нинг бу жиҳатлари ҳам мана маълум бўлди.

Операторнинг ёзишича, янги iPhone SE 3ГБ оператив хотирага эга бўлади. Таққослаш учун, iPhone 8'нинг RAM'и 2ГБ эди. Аккумулятор сиғими эса iPhone 8'ники билан бир хил — 1,821 мА/соат.

Янги смартфоннинг экран, ҳошия, дизайн ва Touch ID уй тугмачаси 2017 йил чиқарилган флагман iPhone 8 билан айнан бир хил.

China Telecom iPhone SE'нинг 64ГБ, 128ГБ ва 256ГБлик талқинларини оқ, қора ва қизил рангларда сотади.

ЎҚИНГ: «Жонли» тест видеоси: қайси iPhone қуввати энг кўпга етади?