iPhone учун Apple Pencil стилусини яратишади

  •   DiMaX
  •  180
  •  14.10.2017 11:48

iPhone учун Apple Pencil стилусини яратишади

Apple компанияси ўз смартфонларини стилус билан биргаликда ишлайдиган қилмоқчи. Бу ҳақда, мазкур саноатдаги хабардор манбаларга таянган ҳолда The Investor нашри хабар бермоқда.

Ҳозирда Apple Pencil стилуси фақат iPad Pro планшетлари билангина ишлайди. Смартфонлар учун унинг бошқача талқини яратилади, аммо стилусли iPhone ҳали 2019 йилга борибгина ишлаб чиқарилади.

Манба берган маълумотларга кўра, Apple ҳамёнбопликни кўзда тутган ҳолда, айфонлар учун «суперконденсатор» туридаги стилус тақдим этади. Samsung’нинг Galaxy Note моделларида қўлланувчи S-Pen стилусида электромагнит резонанси технологияси қўлланади ва унинг ишлаши учун дисплейнинг остида қўшимча қисмлар ҳам бўлиши талаб этилади. Манбаларнинг таъкидлашича, Apple режалаштираётган суперконденсаторли стилус ишлаб чиқариш нисбатан арзонга тушади, аммо қўллашда у оддий ручкага ўхшаш бўлади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.