iPhone ва Android-смартфонлар учун бепул Dr. Mario World ўйини чиқяпти

  •   DiMaX
  •  363
  •  01.02.2019 11:17

iPhone ва Android-смартфонлар учун бепул Dr. Mario World ўйини чиқяпти

Nintendo компанияси мобил қурилмаларга мўлжалланган Super Mario Run ўйинини чиқарганидан сўнг бу туркумга ўзи ҳам жиддий қизиқиб қолган кўринади. У энди Dr. Mario World ўйинини смартфонлар учун тақдим этмоқчи.

ЎҚИНГ: Кун рақами: Super Mario Run бир ярим ойда 78 миллион марта юклаб олинди

Айтиш керакки, «Доктор Марио» ҳақидаги ўйиннинг оригинали 1990 йили NES («Денди») учун чиққан эди. У бироз қайта ишланган «Тетрис» ўйинига ўхшаб кетади. Афтидан, Dr. Mario World шу ғоянинг давоми бўлади. Nintendo янги ўйин тафсилотларини ошкор этмаяпти, фақат унинг пазл жанрида бўлишини айтган.

Яна маълум бўлгани – Android ҳамда iOS тизимли девайслар учун Dr. Mario World бепул бўлади. Лекин ўйин ичида ҳақиқий пул эвазига бонуслар харид қилинади. Унинг релизи шу йил ёзда, бирданига олтмишда мамлакатда амалга оширилади.

ЎҚИНГ: Steam Awards: 2018 йилнинг энг зўр ўйинлари (Valve версияси)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.