iPhone ва Android-смартфонлардаги барча маълумотларингизни ўғирловчи вирус чиқди!

  •   DiMaX
  •  937
  •  12.07.2019 13:29

iPhone ва Android-смартфонлардаги барча маълумотларингизни ўғирловчи вирус чиқди!

«Касперский лабораторияси» берган хабарга кўра, шу кунларда FinSpy вирусининг янгича модификацияси тарқалган. У смартфонлардаги ҳар барча мессенжерларнинг ҳимоясини бузиб кира олади. Бунинг устига, ҳатто икки томонлама шифрлаш билан ҳимояланган ёзишмаларни ҳам ўқишга қодир!

ЎҚИНГ: Telegram’да икки босқичли аутентификация ҳимоясини бузиб бўладими?

Android-қурилмаларда тарқалган FinSpy версияси аввал суперфойдаланувчи ҳуқуқини сўрайди, уни тақдим этганингиздан сўнг турли маълумотларни ўғирлай бошлайди. Шунингдек, мазкур зиёнкор дастур жейлбрейк қилинган iPhone ҳамда iPad’ларда ҳам шундай бузғунчиликлар қила олади.

Янгича модификациядаги FinSpy ўз яратувчиларига деярли исталган маълумотни жўната олади: контактларингиз рўйхати, жойлашувингиз ҳақидаги маълумот, сайт ва иловалардаги паролларингиз, электрон почта ва мессенжерлардаги ёзишмалар матнлари...

Фирибгарлар ушбу вирусни SMS, электрон почта, мессенжерлар орқали жўнатилувчи, шунингдек, ижтимоий тармоқларда эълон қилинувчи ҳавола ёрдамида тарқатишмоқда.

FinSpy ҳужумидан ҳимояланишнинг энг содда усули – ишончли бўлмаган манбалардан ўйин ва иловалар юклаб олмасликдир. Агарда шунақасини аллақачон ўрнатиб олган бўлсангиз, унга асло рут-ҳуқуқини бера кўрманг. Шунингдек, мессенжерлар ёки бошқа йўллар билан келган шубҳали ҳаволаларни асло очманг.

Яна бир жиҳатини ёдда тутинг: операцион тизим қанчалик эски бўлса, унга вирус тушиши хавфи ҳам шунчалик юқори. Шундай экан, тизим янгиланишларини ўз вақтида ўрнатиб боринг.

ЎҚИНГ: WhatsApp’га яшириниб олган «Агент Смит» вируси 25 миллионта Android-смартфонни зарарлаган!

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!