iPhone ва Apple Watch’ларни «ўлдирган» газ Android-смартфонларга таъсир этмади!

  •   DiMaX
  •  661
  •  31.10.2018 14:59

iPhone ва Apple Watch’ларни «ўлдирган» газ Android-смартфонларга таъсир этмади!

АҚШнинг Чикаго шаҳридаги Моррис касалхонасида янги GE MRI аппаратини ўрнатиш жараёнида қизиқ ҳолат юз берди. Муассаса биносидаги деярли барча iPhone ва Apple Watch’лар ишдан чиқиб қолди.

ЎҚИНГ: iPhone ва Mac’ларни биттагина белги юбориш билан ишдан чиқарса бўлар экан!

Гап шундаки, тиббий ускуналарни совитишда қўлланадиган газ – гелий сизиб чиқиб, шамоллатиш тизими орқали барча хоналарга тарқаб кетган. Apple қурилмаларида эса кварц қисмлар ўрнига микроэлектромеханик тизимлар қўлланади. Гелий молекулалари шу қадар майдики, чиплар ичига кириб, уларни ишдан чиқарган.

Мазкур газ iPhone ёки Apple Watch қурилмаларини ишдан чиқариш учун ўн дақиқалик тегиниш етарли бўлади. Гаджетларни кейин яна ўз ҳолига қайтариш мумкин, аммо бунга бир ҳафтадан кўпроқ вақт кетади.

Шуниси борки, ўшанда Моррис касалхонаси биносида бўлган бирорта ҳам Android-смартфонда бу муаммо учрамаган!

ЎҚИНГ: Россияда энг зўр смартфонлар маълум бўлди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!