iPhone ва бошқа смартфонлар қимматлашади: сабаб?

  •   Saroy
  •  2292
  •  28.08.2018 15:17

iPhone ва бошқа смартфонлар қимматлашади: сабаб?

Сентябрь ойида намойиши кутилаётган янги iPhone сезиларли равишда яхшиланади, асосийси,  iPhone X модели билан солиштирганда анчайин арзон бўлади. Аммо, чамаси бу узоққа чўзилмайди. Бунинг барчасига айбдор — Nokia, Ericsson ва Qualcomm ҳамда уларнинг лицензиялаштирилган 5G технологиясига таянишидир. Бу айниқса iPhone учун қаттиқ зарба бўлади, қолаверса  бу кўнгилсизлик фақат Apple смартфонлари билан чекланиб қолмайди.

Nokia лицензия учун ҳар бир 5G-қурилмасига 3 евро (3,49 долл.) олишини эълон қилди, Ericsson 5 доллар олмоқчи,  Qualcomm эса қурилма нархининг 2,275 фоизи миқдорида (кўпи билан 400 долларгача)тўлов талаб қилмоқчи.

Экспертларнинг таъкидлашича, бу Apple’нинг ҳар бир iPhone’га қилган ҳаражати учун яна 21 доллар қўшилади, деганидир. Аммо харидорлар яна ҳам кўпроқ тўлашга тўғри келади.

ЎҚИНГ:Nokia’нинг навбатдаги флагмани iPhone X’дан қиммат, аммо бу бекорга эмас!

Гап шундаки,  Apple смартфонлар учун ҳар доим энг кўп маржа олади. Масалан, iPhone X’га белгиланган 999 долларлик нарх  OLED-панелига  (35 долларов) ўтиш натижасида бўлди. Чунки у LCD’га қараганда 20 долларга қиммат. Яъни, тахминан  5G нархича. Яхшиямки, iPhone’нинг яқин орадаги авлодлари 5G’сиз чиқади, демак арзон бўлади.

Бошқа томондан олиб қараганда, масалан Samsung Galaxy S10 ҳам 5G’ни қўллаб-қувватлайдиган бўлади. Аммо бу унинг нархига қандай таъсир этади, ҳозирча ҳеч ким билмайди. iPhone 2019 йилда 5G билан чиқа бошлайди. Кейин эса унга муқобил бўлган топ брендлар ортидан бошқа ишлаб чиқарувчилар ҳам ушбу йўлдан кетишга интилади, натижада улар ҳам қурилмалари нархини осмонга олиб чиқади. Бир сўз билан айтганда, ҳозирча арзон, харид қилиб қолинг

ЎҚИНГ:Galaxy S: уйғониш, парвоз, судлашиш, муаммолар ва яна мукаммаллик чўққиси сари – ҳаммаси 9 йилда