iPhone ва iPad’да хотирани бўшатишнинг энг содда усули

iPhone ва iPad’да хотирани бўшатишнинг энг содда усули

Барчада бўлгани каби, iPhone ёки iPad фойдаланувчиси ҳам баъзида смартфонда хотира етишмаслиги билан боғлиқ муаммога дуч келади. Жумладан, янги илова ёки ўйин ўрнатиш жараёнида қурилма хотирасини тез ва осон бўшатиш талаб қилинади. iOS 10 тизимида мобил қурилма хотирасини мақбул равишда бўшатадиган махсус функция мавжуд.

2016 йилда тақдим қилинган iOS 10 тизимидаги “Хотирани мақбуллаштириш” («Оптимизация хранилища») функцияси, айниқса хотира сиғими кичик бўлган айфон фойдаланувчилари учун айни муддао.

“Хотирани мақбуллаштириш” функциясини ишга тушириш учун “созламалар -> мусиқа -> “Хотирани мақбуллаштириш” амалларини бажаринг.

Шундан сўнг, iPhone ёки iPad автоматик равишда анчадан буён тингланмаган мусиқаларни ўчириб ташлаш орқали хотирада керакли жойни бўшатиб беради. У мусиқани эса керак вақтда яна юклаб олиш мумкин.

iOS 10 тизимида фойдаланувчи қуйидаги 5 та чекловлардан бирини танлаши ҳам мумкин: 4 ГБ – 800 та мусиқа, 8 ГБ – 1600 та мусиқа, 16 ГБ – 3200 та мусиқа ва 32 ГБ – 6400 та мусиқа. Агар хотирадаги мусиқалар сони ошиб кетса, тизим автоматик равишда анчадан буён фойдаланилмаган мусиқаларни ўчириб ташлайди.