iPhone ва iPad’лар учун 2018 йилнинг энг зўр илова ва ўйинлари

  •   DiMaX
  •  1708
  •  06.06.2018 17:13

iPhone ва iPad’лар учун 2018 йилнинг энг зўр илова ва ўйинлари

Купертинолик гигантнинг дастурчилар учун ташкил этган WWDC 2018 анжуманида бир қатор тақдимотлар бўлганидан хабарингиз бор. Шулар билан бирга, унда ҳар йилги нуфузли соврин – Apple Design Award соҳиблари ҳам маълум қилинди.

ЎҚИНГ: Google Play Awards 2018: йилнинг энг зўр ўйин ва иловалари тақдирланди

App Store каталогида тақдим этилган энг яхши иловаларнинг ишлаб чиқувчиларини Apple қимматбаҳо совғалар билан сийлади. Қуйидаги рўйхатда уларнинг ҳар бири номига ҳавола жойланган бўлиб, уни босиш орқали иловани юклаб олиш саҳифасига ўтишингиз мумкин.

Шундай қилиб, 2018 йилги Apple Design Award совринига қуйидаги ўйин ва иловалар сазовор бўлди:

  1. Agenda – қайдлар яратиш иловаси.
  2. Bandimal – болаларга аталган қувноқ ва тушунарли ўйин бўлиб, у кичкинтойларнинг ўзлари учун мусиқий ижод оламини кашф этишларига ёрдам беради.
  3. Calzy 3 – «Хотира ҳудуди» функциясига эга, такомиллаштирилган калькулятор. Унинг ёрдамида рақамли қийматларни кейинчалик ишлатиш учун сақлаб қўйиш мумкин. Мазкур илова iOS’нинг асосий технологиялари – Drag and Drop, Face ID ва бошқаларни қўллаб-қувватлайди.
  4. iTranslate Converse – ушбу илова iPhone ёки Apple Watch’ни тўлақонли таржимонга айлантиради. У нақ ўттиз саккизта тилни билади ва иккита тилдаги нутқни автоматик тарзда тез англаб олади.
  5. Triton Sponge – жарроҳликда қон йўқотиш кўламларини баҳолаш имконини берувчи илова.

ЎҚИНГ: Афсонанинг қайтиши: бепул Pokemon Quest ўйини дунёни забт этишга тайёр! (+видео)

  1. Florence – илк бор муҳаббатга дучор бўлган қизнинг кечинмаларини ҳикоя қилувчи ўйин.
  2. Playdead’s INSIDE – LIMBO яратувчилари тақдим этган платформер, унда кичкина болакай ёвуз кучга қарши курашиш учун жумбоқларни ечиши лозим бўлади.
  3. Alto’s Odyssey – саҳродаги ниҳоясиз югуриш ўйини. Геймер унда қумтепалар, воҳалар ва қадимий ибодатхоналар бўйлаб саёҳат қилганича имкон қадар кўпроқ очко тўплаши керак.
  4. Frost – Apple компаниясининг Metal график тизими афзалликларини намоён этувчи бошқотирма ўйин.
  5. Oddmar – омадсиз викинг ҳақидаги платформер. Ўйин давомида у физика қонуниятлари асосидаги бошқотирмаларни ечиши, шунингдек, жодуланган ўрмонда, қорли тоғларда ва хавфли ғорларда душманлар билан олишиши талаб этилади.

ЎҚИНГ: Эҳтиёт бўлинг! Қалбаки ўйинлар тобора оммалашиб бормоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!