iPhone ва iPad’ларда жилдлар (папкалар) номини кўринмайдиган қиламиз

  •   DiMaX
  •  515
  •  17.10.2018 12:52

iPhone ва iPad’ларда жилдлар (папкалар) номини кўринмайдиган қиламиз

ЎҚИНГ: Бу ҳаволани очманг – у барча Apple гаджетларини «қотириб» қўяди!

Лекин iOS тизими жилд номи сифатида пробелнинг ўзини қабул қилмайди – уни тасодифий хатолик, деб тушунади. Бироқ бу ерда ҳим кичкина «ҳийла» ишлатса бўлади: папка номи сифатида оддий пробел эмас, балки Unicode жадвалидан бошқа пробел белгиси қўйиш мумкин.

Бундай «бошқача» – Брайл шрифтидаги пробел (U+2800) белгисини эса мана шу ернинг ўзидан, қуйидаги квадрат қавс орасидан нусхалаб оласиз:

→[⠀]←

Хуллас, iOS тизимида жилд номи сифатида пробелнинг ўзини қўллаш учун қуйидагиларга амал қиласиз:

  1. Юқоридан – квадрат қавс орасидан кўринмас белгининг фақат ўзини нусхалаб оласиз.
  2. Жилд номини таҳрирлаш режимига ўтасиз, бунинг учун папка белгисини токи бошқа белгичалар титрай бошлагунича босиб турасиз.
  3. Жилд номи ёзилган майдонча устига босасиз, кейин ўнг томондаги хоч белгичасини босганча уни ўчириб ташлайсиз.
  4. Нусхалаб олинган «бошқача» пробел белгисини шу ерга ташлайсиз («Вставить») ва сақлаш учун жилдни ёпасиз.

Тайёр!

Худди шу усул билан барча жилдларга кўринмас ном қўйиб чиқсангиз, айфонингизнинг иш столи минималистик услубда – номсиз, фақат жилдлар белгичаларидан иборат бўлиб қолади. Ҳар бир жилднинг ичида нималар борлигини ўзингиз шундоқ ҳам биласиз, бошқалар эса кўриб ҳайратга тушишлари аниқ!

ЎҚИНГ: iPhone ва iPad қувватини тежашнинг осонгина йўли топилди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.