iPhone ва iPad қувватини тежашнинг осонгина йўли топилди!

  •   DiMaX
  •  554
  •  10.10.2018 12:17

iPhone ва iPad қувватини тежашнинг осонгина йўли топилди!

Apple корпорацияси яқинда тақдим этган iOS 12 операцион тизим аллақачон унинг кўплаб қурилмаларига ўрнатилмоқда. Лекин унда кўпчилик шикоят қилаётган битта муаммо мавжуд – девайснинг автономлиги, батарея қувватининг узоқ вақтга етиши камайган.

ЎҚИНГ: Cмартфон батареяси қувватини тежашнинг 10 та оддий усули

Аксарият iOS-гаджетлар эгалари операцион тизимни янгилагандан сўнг қуввати аввалгига нисбатан тез тугаб қолаётганини пайқашган. Дунёнинг кўплаб мамлакатларидан кўплаб фойдаланувчилар турли форумларда, тармоқларда ва блогларда, ҳатто Apple расмий ҳамжамиятида ҳам шуни муҳокама қилишмоқда. Бу нафақат iPhone, балки iPad планшетларида ҳам учраяпти.

Яхшиямки, муҳокамаларда айримлар ўз тажрибасидан келиб чиқиб, аккумулятор қувватини тежаш йўлларини ҳам айтишаётир. Шулардан бири – «Экран вақти» – «Экранное время» опциясини ўчириб қўйишдир. Агарда сиз ҳам айфон ёки айпадингизни iOS 12 талқинигача янгилаган ва унинг қуввати тез камайиб қолаётганини сезган бўлсангиз, у ҳолда қуйидаги усулда шу опцияни ўчириб қўйишингиз мумкин:

  1. iOS-қурилмангиздаги «Созламалар» – «Настройки»ни очасиз.
  2. «Экран вақти» – «Экранное время» бўлимига ўтасиз.

  1. Варақнинг охиригача бориб, «Экран вақтини ўчириш» – «Выключить Экранное время» бандини танлайсиз.
  2. Девайсингизни ўчириб-ёқасиз.

Шу усул билан янги операцион тизимга эга iPhone ҳамда iPad’лар қувватини сезиларли даражада тежаш мумкин.

ЎҚИНГ: Иккита SIM-карта смартфон қувватини тез тугатадими?

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!