iPhone ва iPad савдоси хавф остида – Qualcomm Apple’ни судга берди

  •   DiMaX
  •  1307
  •  07.07.2017 18:01

iPhone ва iPad савдоси хавф остида – Qualcomm Apple’ни судга берди

Apple компаниясини бошқаларнинг технологияларидан ноқонуний фойдаланишда айблашмоқда. Бу ҳақда хориж манбаларига таянган ҳолда riafan.ru сайти хабар бераётир.

Чиплар ишлаб чиқариши билан машҳур бўлган Qualcomm Inc. фирмасининг таъкидлашича, купертинолик гигант унинг патентлаштирилган нақ олтита технологиясини ўғирлаган.


Qualcomm Inc. бу хусусдаги шикоятини АҚШ Халқаро савдо бўйича федерал комиссиясига топширган. У мазкур масала юзасидан синчковлик билан текширув ўтказилишини сўрамоқда. Шунингдек, фирма судга ҳам даъво аризаси билан мурожаат этган.

Чиплар ишлаб чиқарувчи фирма Applе учун жазо сифатида iPhone ҳамда iPad’лар савдосини тақиқлашни, шунингдек, етказилган зиённинг қопланишини талаб қилмоқда. Бу тўғрида вазият билан яхши хабардор бўлган манбаларга асосланиб оммавий ахборот воситалари ёзишмоқда, дейилади хабарда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!