iPhone ва iPad симсиз қувватлагичга эга бўлади

iPhone ва iPad симсиз қувватлагичга эга бўлади

Бугунги фойдаланувчилар ўз смартфонлари масофадан туриб қувват оладиган симсиз қурилма, яъни Qi стандарти асосида ишловчи технологияга эга бўлишини исташади. Бошқачароқ айтганда, электр тармоғига уланмаган бўлса-да, тўғридан-тўғри қувват оладиган бўлишини талаб қилмоқда.

Айни кез Apple мутахассислари iPhone ва iPad учун ана шундай технологиялар устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақида машҳур Bloomberg нашри хабар бермоқда. Аноним манба хабарига кўра, Купертинодаги компания АҚШ ва Осиёлик ҳамкорлари билан техник тўсиқларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар давом этмоқда. Кейинги йил янгилик бўлиши ҳам мумкин.

Ҳозир iPhone смартфонлари юксак ҳурмат чўққисида турибди. Бордию мазкур технология янги смартфонларга жорий қилинса, “тишланган олма”нинг савдоси бутун дунё бўйлаб янада ортиши мумкин.

Қайд этиш жоизки, 2010 йилда Apple шунга ўхшаш технология, яъни магнит резонанси билан бир метр масофадан қувват узатиш технологияси учун патент олганди. Балки Apple ана шу технологияни янада такомиллаштираётгандир?! Биз эса компания бу миш-мишларга расмий шарҳ беришини кутиб қоламиз.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!