iPhone ва iPad хотирасини кенгайтиришнинг соддагина йўли топилди!

  •   DiMaX
  •  1716
  •  18.07.2018 16:27

iPhone ва iPad хотирасини кенгайтиришнинг соддагина йўли топилди!

Яқиндан бери iOS тизимида диск (доимий хотира) қўлланилиши статистикасида «Тизим», яъни «Система» бўлими ҳам акс этадиган бўлган. Бу бўлимда смартфон хотирасида операцион тизимнинг ўзи ҳамда ёрдамчи файллари қанча жой эгаллаб тургани кўрсатилади.

ЎҚИНГ: iPhone ёки iPad кэши ва хотирасини тозалаймиз

Буларга турли кэш материаллари, вақтинчалик файллар ва шу кабилар киради. Айфонингиз хотирасида «Система» қанча жойни банд этиб турганини кўриш учун «Настройки» → «Основные» → «Хранилище iPhone» бўлимига кириб, рўйхатнинг охирига тушасиз.

«Тизим» бўлими одатда 7 ГБ атрофида жой олган бўлади, лекин кўпинча у 20 гигабайтгача «шишиб» кетиши ҳоллари ҳам учрайди. Назарий жиҳатдан қараганда, қурилма ўчириб-ёқилганида бу бўлим автоматик тарзда тозаланиши керак, аммо турли сабабларга кўра бу ҳамиша ҳам амалга ошавермайди. Тизим чиқиндилари эса «ўлик юк» сифатида смартфон хотирасини банд этиб ётаверади.

Уни тозалашнинг ғалати, аммо жуда осон бир усулини топишди – бунда деярли ҳеч бир жиддий иш қилмайсиз. Керак бўладигани эса одатий кабель ҳамда iTunes ўрнатилган компьютер, холос.

Хуллас, мана бундай қиласиз:

  1. Компьютерда iTunes дастурини ишга туширасиз..
  2. iPhone’ни кабели ёрдамида компьютерга улайсиз.
  3. iOS-қурилмангиз экранидаги «Доверять этому компьютеру» тугмачасини босасиз.
  4. Шунчаки 5–10 дақиқа кутасиз.
  5. iPhone’ни ўчириб, компьютердан узасиз.

ЎҚИНГ: Деярли барча iPhone эгалари йўл қўядиган асосий хато нимада?

Бу орада iOS-қурилмангизни iTunes билан синхронлашнинг кераги йўқ, умуман, бирор тугмачани босмасдан, шунчаки кутиб турасиз. Кейин эса смартфонингизни ёқиб, «Система» бўлимини яна текширасиз – унинг ҳажми сезиларли даражада камайганига гувоҳ бўласиз. Жумладан, қуйидаги суратда нисбатан эски модел – 16 гигабайтлик iPhone 6 қурилмасида у 740 мегабайтга қисқарган, аммо ички хотираси катта бўлган гаджетларда 2 дан то 10 гигабайтгача жой очилиши мумкин.

Ушбу усул iPad’лар учун ҳам амал қилади, аммо битта жиҳатни эътиборга олиш зарур: агарда девайсда iOS 12 бета-версияси ўрнатилган бўлса, юқоридаги усул наф бермаслиги мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone’даги ҳозироқ ўчириб қўйиш керак бўлган тўртта созлама

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!