iPhone ва iPad’лар келиб-келиб... Хитой учун жосуслик қилаётган экан!

  •   DiMaX
  •  881
  •  15.10.2019 12:37

iPhone ва iPad’лар келиб-келиб... Хитой учун жосуслик қилаётган экан!

Ўзининг махфийлик сиёсати ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳимоясига содиқлигини ҳамиша таъкидлаб келаётган Apple корпорациясини бунга тескари ҳолат бўйича айблашмоқда. Яъни, купертинолик корпорациянинг смартфон ва планшетлари фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини Хитойга жўнатиб келаётган экан!

ЎҚИНГ: «Келинни келганда кўр...»: iPhone 11’лар бўйича оммавий шикоятлар бошланди

Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, iOS операцион тизимидаги Safari браузери қурилмаларнинг IP-манзилларини Tencent конгломератига жўнатиб турар экан. Apple ҳам буни тан олган – тегишли маълумот Safari созламаларига расман киритилган:

«Веб-сайтга кириш олдидан Safari, унинг фирибгарлик сайти эмаслигини текшириш мақсадида, веб-сайт манзили бўйича олинган маълумотни Google Safe Browsing ҳамда Tencent Safe Browsing’га жўнатиши мумкин. Ушбу хавфсиз кўриш провайдерлари сизнинг IP-манзилингизни ҳам қайд этишлари мумкин».

Айтиш керакки, Tencent Safe Browsing сервиси 2017 йилдан буён очиқ фойдаланишга тақдим этилган. Tencent компанияси эса Хитой Коммунистик партияси билан ҳамкорликда, кишиларни назоратга олиш тизимини қўллаб-қувватлашда гумонланиши билан маълум.

Safari дастури – iOS тизимидаги қурилмаларда стандарт ўрнатилган браузер бўлиб, хавфсиз кўриш параметри унда дастлабки созламаларига кўра ёқилган. Агар фойдаланувчи iOS тизимидаги девайсига бошқа браузер ўрнатса ҳам, ўша илова веб-саҳифаларни Safari’га интеграция қилинган шаклда (Safari View Controller) очади. Бу эса, iPhone ва iPad’лар барибир шахсий маълумотларингизни Хитойга жўнатиб туради, деганидир.

ЎҚИНГ: Қандай қилиб IP манзил бўйича одамнинг қаердалигини аниқлаш мумкин?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!