iPhone ва Mac’ларни биттагина белги юбориш билан ишдан чиқарса бўлар экан!

  •   DiMaX
  •  1785
  •  17.02.2018 13:09

iPhone ва Mac’ларни биттагина белги юбориш билан ишдан чиқарса бўлар экан!

Apple техникалари қанчалик ишончли ва бақувват, уларнинг дастурий таъминоти мукаммал бўлмасин, ҳатто уни ҳам осонгина бузиш йўллари учраб туради. Куни кеча аниқланган шунақа усул ўта оддий бўлиб, у iPhone ҳамда Mac компьютеридаги барча жараёнларни тўхтатиб қўяди.

ЎҚИНГ: «Байроқ+0+камалак» комбинацияси iPhone`ни ишдан чиқармоқда

Аниқланишича, iOS ҳамда macOS тизимли қурилмаларга Ҳиндистоннинг телугу тилидаги битта белгини хабар тарзида юбориб, уларни ишдан чиқариш мумкин экан.

Агарда шу белги iMessage ёки Telegram орқали юборилса, уни қабул қилган қурилмада «Хабарлар» («Сообщения») иловаси ишдан чиқади. Ҳатто Билдиришномалар марказида белгича пайдо бўлиши орқали қурилмани умуман бошқариб бўлмай қолиши ҳам мумкин. Операцион тизим мазкур белгини ўзи мустақил чиза олмайди, натижада дастурий таъминот ишдан чиқади.

Агарда бу белгини нусхалаб олиб Safari ёки Chrome манзил қаторига ташланса, браузерда ҳам муаммолар юзага келади. Лекин Firefox браузерида бу муаммо кузатилмаган – «қотил» белги унга таъсир этмаган.

ЎҚИНГ: Telegram орқали битта хабар юбориш билан смартфонни «ўлдириш» йўли топилди

Мана, шу муаммо ҳақидаги видеолавҳани томоша қилинг-да:

Мутахассисларнинг ёзишича, ушбу муаммони ҳал этишнинг йўлларидан бири – ёзишаётган суҳбатдошдан яна битта хабар юборишини сўрашдир. Шунда сизда ўша ёзишаётган иловани очиш ва у билан бўлаётган суҳбатни ўчириб юбориш имкони пайдо бўлади. Аммо бунда шу ёзишманинг ўзини асло очмаслик керак!

Яхши хабар ҳам бор – iOS 11.3 ҳамда macOS 10.13.4 бета-версиялари мазкур ҳиндча белгига чидамли чиқди. Бундан англашиладики, Apple аллақачон муаммодан хабар топган ва уни бартараф этиш йўлини ҳам тақдим этган.

ЎҚИНГ: Смартфонни "ўлдирувчи" хатоларингиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!