iPhone ва Xiaomi смартфонлари импортига тўсиқ қўйилмоқда

iPhone ва Xiaomi смартфонлари импортига тўсиқ қўйилмоқда

Xiaomi ва Apple компаниялари Ҳиндистон ва Хитой ўртасида содир бўлаётган зиддиятларнинг навбатдаги қурбонига айланди. Reuters'нинг хабар беришича, Ҳинд стандартлари бюроси (ҲСБ) Хитойда ишлаб чиқарилган смартфонлар импортини август ойидан бери мураккаблаштириб келмоқда.

Импортига тақиқ қўйилган баъзи товарлар қаторига энг сўнгги Apple iPhone 12 смартфонлари, Oppo ва Xiaomi'нинг тақиладиган ақлли гаджетлари киради.

ҲСБ одатда импорт ҳужжатларини 15 кун ичида тасдиқлайди, бироқ, хабарларга қараганда, бунга ҳозир икки ойгача вақт кетмоқда. Apple Ҳиндистон вакилларининг маълум қилишича, Apple мамлакат ҳудудида йиғув ишларини кенгайтириш масалалари борасида ҲСБ билан музокаралар олиб бормоқда, бироқ ҳозиргача бундан бирор наф чиқмаган.

Ҳиндистон Бош Вазири маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ривожлантиришни тарғиб қилмоқда, ҳинд националист гуруҳлари эса чегара борасидаги тўқнашувлар сабаб Хитой товарларини бойкотт қилишга чақирмоқда. Бу муаммолар технотоварлар ишлаб чиқарувчилар учун байрам мавсумидан олдинги навбатдаги бошоғриғи ҳисобланади, сабаби байрамдан олдин мижозлар ҳамма нарса — смартфондан тортиб автомобилгача харид қилади.

Reuters'нинг қўшимча қилишича, июль ойида кутилмаганда импорт қилинган телевизорлар учун лицензия талаб қилинган. Бундан мақсад эса Samsung ва Xiaomi'нинг фаолиятига тўсқинлик қилиш бўлган.

ЎҚИНГ: Хитойнинг яна 43 та иловаси блокланди. Улар орасида AliExpress ҳам бор

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!