iPhone X Apple’нинг “хит”ига айланмади

  •   Saroy
  •  736
  •  13.09.2018 10:36

iPhone X  Apple’нинг “хит”ига айланмади

Counterpoint агентлигининг хабар беришича,  2018 йил август ойининг охиригача бозарга жами 63 миллион дона  iPhone X чиқарилган. Бироқ бу барибир ўтган йилнинг шу даврида сотилган iPhone 6 сонидан оз. Шундай бўлсада, iPhone’нинг мазкур модели савдосидан тушган даромад  ёмон бўлмади.

Хабарда айтилишича,  смартфонлар бозори тўлиб тошганлигига қарамай, iPhone X  Apple’га смартфонларнинг ўртача нархини сезиларли равишда кўтариб олишга ёрдам берган. Ўсаётган маржиналлик унча яхши сотилмаган қурилмалардан кўрган камомадни қоплаб кетди. Натижада iPhone X ишлаб чиқарувчига 10 ой ичида 62 миллиард долларлик фойдани таъминлади ва  Apple’нинг нархи триллион долларга чиққан биринчи компания бўлишига ёрдам берди.

ЎҚИНГ:iPhone XS: 2 миллиард йиллик материалдан ясалган корпус

iPhone X кўплаб ривожланган бозорларда икки чораклик давомида қиммат бўлишига қарамай, энг кўп сотилган модель бўлди. Гарчи, тадқиқотлар натижасига кўра, янги гаджет Apple’га янги фойдаланувчилар ортириши учун ёрдам беролмаган бўлса-да, юқори маржа барчасини қоплаб кетди. «Шундай экан, буни омадсизлик дейиш қийин», — деб ёзади экспертлар.

iPhone савдосининг  қарийб учдан бири  iPhone X модели ҳиссасига тўғри келган.  iPhone X’дан кўрилган даромад Samsung’ни қўшмаганда, ўтган 10 ойда  қолган бешта илғор смартфон  брендларникидан юқори бўлди.

Экспертларнинг башорат қилишларича,  мазкур анонсдан кейин арзонроқ ЖК-дисплейли  iPhone моделлари  Apple’га янада кўп фойда келтира бошлайди, чунки нисбатан арзон ромсиз смартфон янги харидорларни ўзига жалб этиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ:"Малика"дан iPhone X ўрнига олиш мумкин бўлган 5 та арзон смартфон

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!