iPhone X’да учраган муаммодан энди iPhone Xs ва Xs Max эгалари ҳам шикоят қилмоқда

  •   DiMaX
  •  1221
  •  08.02.2019 16:39

iPhone X’да учраган муаммодан энди iPhone Xs ва Xs Max эгалари ҳам шикоят қилмоқда

Купертиноликларнинг юбилей смартфони – iPhone X сотувга чиққач, унда айрим нуқсонлар аниқланган. Шулардан бири энди 2018 йилги флагман моделларда ҳам учрамоқда.

ЎҚИНГ: iPhone X фойдаланувчилари аллақачон нуқсонлардан шикоят қила бошлашди

Apple расмий форуми кейинги пайтларда iPhone Xs ҳамда iPhone Xs Max эгаларининг шикоятларига тўлиб кетган. Фойдаланувчиларнинг ёзишларича, уларнинг камера модуллари ҳеч бир сабабсиз дарз кета бошлаган.

Ушбу нуқсон янги харид қилинган айфонларда ҳам, ишлатилганларида ҳам учраётгани ғалати. Шикоятчиларга кўра, улар ўз смартфонларини қўлларидан тушириб юборишмаган, бирор нарсага уриб олишмаган, совуқда қолдиришмаган. Лекин ўз-ўзидан камера модулининг шишасида чатнашлар пайдо бўлган.

iPhone X (сотиб олиш) смартфонлари шундай бўлганида, Apple уларни бепул алмаштириб ёки таъмирлаб бермаган, камера модулларидаги дарз кафолат доирасига кирмаслигини айтган эди. Афсуски, iPhone Xs (сотиб олиш)  ва iPhone Xs Max (сотиб олиш) эгаларини ҳам шунақа жавоб кутаётгани ҳақиқатга яқинроқ. Ҳозирча компания бу борада фикр билдирмай турибди.

ЎҚИНГ: Хизмат кўрсатиш марказларида сизни қандай қилиб лақиллатишади?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!