iPhone X Edition илк марта қадоқда кўриниш берди

iPhone X Edition илк марта қадоқда кўриниш берди

Янги авлод айфонининг тақдимотига бир ойдан камроқ вақт қолмоқда. Бу галги "олма" смартфонлари юпқа ромли OLED-дисплей,  AR/VR технологиялари, симсиз қувватлаш ва қиёфани сканер қилиш технологияларига эгалиги билан ўзига хос бўлади. Бироқ, Apple навбатдаги айфон моделини қандай номлаши ҳозиргача сир бўлиб қолмоқда.

Инсайдер ва маркетологларнинг фикрича, жаҳоннинг энг қиммат компанияси унга даромад келтирган iPhone брендининг 10 йиллигини шунчаки кутиб олмайди. Баъзи экспертларнинг фикрича, бу йил Apple 8-авлод iPhone'ни эмас, биратўла "iPhone X Edition" номли юбилей айфонни ишлаб чиқаради. Қуйида эса ушбу айфон туширилган деб тахмин қилинаётган қадоқни кўришимиз мумкин.

Бу қадоқ интернет тармоғидаги шунчаки сохта суратлардан бири бўлмаслиги ҳам мумкин. Боиси, уни таниқли инсайдер, @Slashleaks Twitter-канали тарқатган.

Суратдаги смартфон янги авлод айфонлари тўғрисида маълум қилинаётган жиҳатларга ўхшаш. Қадоқ эса сифатли ва Apple'га хос. Шунингдек, интернетда iPhone X Edition'га хос фон сурати ҳам тарқалган.  

Хўш, сизга бу айфон ёқдими?


Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!