iPhone X: экспертлар флагманнинг таннархини айтишди

iPhone X: экспертлар флагманнинг таннархини айтишди

iPhone X айни пайтда "тилларга тушган" флагман бўлиб, экспертлар уни ҳар томонлама ўрганишга киришиб кетишган. Жумладан, унинг нарх-навоси ҳам синчиклаб ўрганилганида, гаджетнинг нархи унинг таннархидан 60% га кўпроқ экани аниқланган. Яъни, Apple энг қиммат флагмани учун $412 доллар сарфлаган экан. iPhone X'нинг энг қиммати эса 3 ноябрдан 1149 доллар доллардан сотувга чиқарилади.

Gsmarena нашрининг хабар беришича, 10-авлод iPhone смартфонидаги энг қиммат таркибий қисм OLED-экран экан. Унинг баҳоси $80 долларга тенг. Шунингдек, $18 доллар маблағ ҳимоя шишаси учун сарфланган. Хотира модуллари учун ҳам яхшигина нарх сарфланади: 256 гигабайтли хотира учун $45 доллар, 3 ГБ тезкор хотира учун яна $24 доллар. Процессор A11 Bionic ҳамда унга ёрдамчи Qualcomm модели учун $44 доллар тўланган. Илғор функция деб баҳоланган Face ID 3D-камераси эса $25 доллардан харид қилинади.

Шу билан бирга, мутахассисларнинг қайд этишларича, телефон конструкцияси, iOS ҳамда қўшимча воқелик технологияси платформасининг ҳамда Face ID тизимининг ишлаб чиқарилишига сарфланган маблағ смартфон таннархига киритилмаган. Шунингдек, компания смартфонни йиғиш, қадоқлаш, ташиш ва маркетинги учун ҳам катта маблағ сарфлайди.

Гарчи, қиммат бўлса ҳам, экспертларнинг фикрича, iPhone X савдо чиқарилганидан сўнг камида 1 йилдан сўнг Apple бозорда унга нисбатан юзага келган эҳтиёжни қондириши мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!