iPhone X энг оммабоп смартфон: 100 фоиз фойдаланувчилар ундан рози

  •   Saroy
  •  1293
  •  02.08.2018 11:16

iPhone X энг оммабоп смартфон: 100 фоиз фойдаланувчилар ундан рози

Apple’нинг чораклик ҳисоботи вақтида  Тим Кук iPhone моделларининг 2018 йилнинг учинчи чорагида қандай сотилгани ҳақида сўзлаб берди.   Apple раҳбарининг таъкидлашича,  iPhone X  шу йилнинг ўтган чораги якунлари бўйича «яна қайтадан» энг оммабоп  iPhone’га айланган, ундан 98 фоиз фойдаланувчи қониқиш ҳосил қилган.

ЎҚИНГ:2018 йилги iPhone’лар суратларда солиштириб кўрилди

Ўз чиқишида Тим  Кук компаниянинг  iPhone’дан олаётган даромади ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ортганини маълум қилди, Унинг айтишича, бу вақтда  iPhone фойдаланувчилари сони ҳам ортган. Кукнинг тан олишича, моделлар орасида энг харидоргири iPhone X  бўлмоқда, ушбу моделни харид қилган фойаланувчиларнинг қарийб юз фоизи ўз харидидан хурсандлигини билдирмоқда.

Шу билан бирга,  Apple’нинг молиявий директори Лука Маэстрининг маълум қилишича,  iPhone’нинг барча моделлари бўйича 96 фоиз харидорлар ўз танловидан рози. Нуфузли компаниялардан бири 451 Research ўтказган  охирги сўров натижалари ҳам ушбу маълумотларни тасдиқлади.  iPhone 8, 8 Plus ва iPhone X  учун 98 фоиз фойдаланувчилар ижобий фикр билдирган.

ЎҚИНГ:Тармоқларда iPhone X Plus ва iPhone 9’нинг илк “жонли” суратлари пайдо бўлди

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!