iPhone X’га рақиб Huawei’нинг «тўрткўз» смартфони жонли суратларда кўринди

  •   DiMaX
  •  2190
  •  19.09.2017 10:00

iPhone X’га рақиб Huawei’нинг «тўрткўз» смартфони жонли суратларда кўринди

Купертинолик гигантнинг сўнгги флагманига рақобатчи сифатида Huawei ҳам бақувват смартфон тайёрлаётгани ҳақида яқинда хабар берган эдик. Энди «хитойча Твиттер» – Weibo ижтимоий тармоғида унинг жонли расмлари эълон қилинди.

Хабар берганимиздек, Huawei’нинг ҳозирча расман тақдим этилмаган бу смартфони Maimang 6 ёки Huawei G10 (Huawei G10 Plus) деб номланади. Унинг 22 сентябрда бўлиб ўтадиган маросимда тақдим этилишини компания аллақачон тасдиқлаган.

Weibo тармоғидаги фотосуратга қарасак, янги флагманнинг дисплейи олд панелни деярли буткул қамраб олади. Шунингдек, унинг олд камераси ҳам, асосий камераси ҳам иккитадан фотомодулга эга.

Эслатиб ўтамиз, бу – компания сир тутган, аммо Хитой Телекоммуникацион жиҳозларни сертификатлаш марказининг сайтида аниқланган Huawei RNE-AL00 маркировкали модел бўлиши тахмин қилинган. Ушбу моделдаги қурилманинг томонлари ўзаро 18:9 нисбатдаги экрани ҳам ромсиз бўлиб, олд панелни деярли бутунлай қоплаган. Дисплей диагонали 5,99 дюймни ташкил этади, Full HD+, яъни 2160 x 1080 пикселли даражадаги аниқликка эга. Huawei RNE-AL00 маркировкали гаджетнинг асосий камераси 16+2 мегапикселли, селфи-камераси эса 13+2 мегапикселли объективлардан иборат.

Huawei бу смартфонининг металл корпуси орқа панелида дактилоскопик сканер жойлаштирган, процессори – саккиз ядроли Kirin 659. Унинг тезкор ва доимий хотиралари тегишлича 4 ва 64 гигабайтга тенг, яна 256 гигабайтгача ҳажмли microSD картасини қўйиш мумкин.

Maimang 6 аккумулятори 3240 мА/соат сиғимга эга. У иккита SIM-карта билан ишлай олади, 4G LTE, Wi-Fi (802.11 b/g/n), Bluetooth 4.2, GPS ҳамда ГЛОНАСС интерфейсларини қўллаб-қувватлайди. Смартфон EMUI қобиғи остидаги Android 7.0 Nougat операцион тизими билан чиқарилади. Қурилманинг ўлчамлари 156,2 х 75,2 х 7,5 миллиметрга тенг, вазни эса 164 граммни ташкил этади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!