iPhone X ўзаро умуман қариндош бўлмаган хитойликларнинг ҳам фарқига бормади!

  •   DiMaX
  •  1709
  •  16.12.2017 15:51

iPhone X ўзаро умуман қариндош бўлмаган хитойликларнинг ҳам фарқига бормади!

Apple’нинг юбилей айфонида жорий этилган инқилобий технологиялардан бири Face ID – фойдаланувчининг қиёфасини таниш тизими ҳисобланади. Аммо iPhone X’нинг айни шу функцияси кўп панд бериб, «олмали корпорация»ни уялтириб қўймоқда.

ЎҚИНГ: iPhone X фойдаланувчилари аллақачон нуқсонлардан шикоят қила бошлашди

Масалан, Хитойнинг Нанкин шаҳрида яшовчи бир жувон ҳам не-не орзу-ҳаваслар билан iPhone X харид қилган эди. Бироқ орадан кўп вақт ўтмасдан, уни Apple’га қайтариб топширишига тўғри келди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берган.

Гап шундаки, бирга ишлайдиган, аммо ҳеч қанақасига қариндош бўлмаган бир ҳамкасби унинг айфонини ўзининг қиёфаси ёрдамида бемалол блокдан чиқара билди. Смартфонни ўчириб-ёқиш ҳам, Face ID’ни қайта созлаш ҳам натижа бермади – iPhone X уларнинг иккаловини битта одам сифатида қабул қилишда давом этаверди.

Смартфон эгаси дарров Apple мижозларни қўллаб-қувватлаш марказига қўнғироқ қилиб, вазиятни айтган, аммо унга ишонишмаган. Кейин эса жувон ўша ҳамкасбини ҳам ёнига олиб, купертинолик гигантнинг ўзига яқин жойлашган расмий дўконига борган. У ердаги ходимларда муаммони амалда кўрсатиб берган. Дўкон ходимлари муаммони тан олишган, айни шу смартфоннинг камерасида нуқсон бўлса керак, деган фикрни билдиришган ва iPhone X’ни яп-янгисига алмаштириб беришган. Лекин янги айфон ҳам барибир бу икки аёлни бир-биридан фарқлай олмаган ва Face ID уларни битта одам, деб қабул қилиб, блокни очиб бераверган. Кейин дўкон смартфонни олиб қолиб, мижозга пулини қайтариб беришга мажбур бўлган.

ЎҚИНГ: Ўн яшар бола iPhone X ҳимоясини буза олди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!