iPhone X'нинг Ўзбекистондаги нарх-навоси

iPhone X'нинг Ўзбекистондаги нарх-навоси

3 ноябрдан жаҳон бозорларига сотувга чиқарилган iPhone X флагмани 2 талқинда — 64 ГБ ва 256 ГБ доимий хотирали талқинларда ишлаб чиқарилмоқда. Унинг нархи 999 доллардан бошланади! Энг қиммати эса $1,149 доллардан сотилади. Мамлакатларда эса солиқ ва божхона тўловлари ҳисобига бу нарх янада қимматлашади.

Расмий савдодан бир неча кун аввал Тошкентга олиб келинган iPhone X'нинг "Малика"да $6600 долларга сотилгани тўғрисида хабарлар кўпчиликни ҳайратга солган эди. Бугун нарх-наво бир оз "ташлади" :) Шундай бўлса ҳам, ҳозирча энг қиммат айфоннинг нархи юртимиз смартфон бозори учун ақлбовар қилмас даражада қиммат.

Айни кунларда iPhone X юртимиз смартфон бозорида ҳам сотилмоқда. Унга ҳар ким ўзича нарх белгилаб олган. Сабаби, смартфонлар Ўзбекистонга норасмий йўллар орқали, чекланган миқдорда савдогарлар томонидан келинади. Биз қуйидаги OLX.uz онлайн савдо платформасидаги нархларга диққат қиламиз.

Ўқинг“Инқилобий айфон” ҳақида 11 факт!

Айни пайтда мазкур электрон дўконда iPhone X'нинг ҳар 2 талқини сотилмоқда. Флагманнинг 256 ГБ доимий хотирали талқини 1500 АҚШ долларидан бошлаб 1850 долларгача сотилмоқда. Бу талқинни оқ, қора-кул ранг, кумуш рангдаги корпусли талқинларда харид қилиш мумкин.

Энг илғор айфоннинг 64 ГБ доимий хотирали талқини эса 1300 АҚШ долларидан 1400 долларгача сотилмоқда.

Сотувчилар айфонларни миллий валютада харид қилишни ҳам таклиф қилишмоқда. Жумладан, эълонларда iPhone X'нинг юқори талқини учун 14 760 000 сўм, қуйи талқин учун эса 11 328 000 сўм сўралган.

Эълонларга кўра, 5.8 дюймли олд панелини эгаллаб олган OLED дисплейга эга iPhone X флагмани юртимизга АҚШ, БАА, Буюк Британиядан келтирилган.

Дарвоқе, Terabayt смартфонларни бу нархда харид қилишга кафолат бермайди. Шу билан бирга, айфон харид қилаётганда товламачилардан эҳтиёт бўлишга чақиради. Қўлдаги смартфон қимматлашиши эмас, арзон бўлса ҳам, ундан самарали фойдаланиш муҳимроқ.

ЎқингApple iPhone X олган илк суратларни эълон қилди

Гаджетга хос муҳим инновацияни биласизми?
Экран юқорисида қолдирилган жажжи ҳудудда карнай ва сенсорлар ўрнашган. Бу ерда TouchID ўрнига жорий қилинган FaceID технологияси жойлашган. У олд камера ёрдамида юзни 3 ўлчамда сканер қилади. Фойдаланувчи айфонга қараши билан унинг тизими очилади.

Бунинг учун 7 мегапикселли олд камера ва инфра-қизил камера, юздаги белги ва доғларга қараб унинг харитасини тузадиган махсус проектор, шунингдек сканер қоронғуда юзни аниқроқ чизиши учун ёритгич ўзаро ҳамкорлик қилади. Экспертларнинг фикрича. бу -- ҳозирча татбиқ қилинган энг хавфсиз юз сканери бўлиши мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!