iPhone XI ва iPhone XI Max учун аллақачон Apple A13 процессори ишлаб чиқарила бошлади

  •   DiMaX
  •  1089
  •  11.05.2019 12:37

iPhone XI ва iPhone XI Max учун аллақачон Apple A13 процессори ишлаб чиқарила бошлади

Купертинолик корпорация бу йилги смартфонларини ҳали сентябрда тақдим этади, аммо уларнинг айрим хусусиятлари ҳозирданоқ маълум. Жумладан, флагманларнинг бош камераси уч модулли бўлиб, квадрат блокда жойлашишини «жонли» сурат кўрсатган.

ЎҚИНГ: 2019 йилги барча iPhone’ларнинг камералари «кўринмас» бўлади!

iPhone XI ҳамда iPhone XI Max флагманлари, шунингдек ҳамёнбоп iPhone XR2 смартфонлари Apple A13 процессорлари базасида ишлайдиган бўлади. Ушбу янги авлод чипини купертиноликларга ҳамкор TSMC компанияси тайёрлаб беради. Мазкур процессор 7 нанометрлик технологик жараён асосида, EUV-литография асосида ишлаб чиқарилади.

Манбаларга кўра, аллақачон Apple A13 чипларини ишлаб чиқариш бошланган. Айни дамда уни синов босқичида ишлаб чиқаришмоқда, аммо шу май ойининг охиригача оммавий тарзда чиқара бошлашади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача бозорга тақдим этилган турли русумлардаги iPhone’ларни Terashop.uz интернет-дўконимизда 2 999 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Сентябрда чиқадиган iPhone XI Max’ни илк суратлар ва видеода ҳар томонлама кўрамиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!