iPhone Хитойдаги энг кўп сотиладиган смартфон номини бой берди

iPhone Хитойдаги энг кўп сотиладиган смартфон номини бой берди

Counterpoint Research компаниясининг 2016 йилга бағишланган таҳлилларига кўра, iPhone сўнгги беш йил ичида биринчи марта Хитойдаги энг кўп сотиладиган смартфон номини бой берган, деб ёзмоқда IXBT нашри.

Oppo 9  модели ўтган йилда Хитойда энг кўп сотилган смартфон деб топилган. Ушбу моделдан жами 17 млн дона сотилган бўлиб, у Хитой смартфон бозорининг 4 фоизини банд қилган. 2016 йилда Хитойда жами 12 млн дона iPhone 6S харидорларга етказилган ва бу модель жами смартфон бозорининг 2 фоизини эгаллаган.

Ўтган йили Хитойда Oppo, Huawei, Vivo брендларининг  савдо кўрсаткичлари мутаносиб равишда 109, 78 мф 21 фоизга ошган. Apple ва Xiaomi кўрсаткичлари эса 21 ва 22 фоизга тушиб кетган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.