iPhone XR арзонлашади, iPhone X яна ишлаб чиқарилади!

  •   DiMaX
  •  1542
  •  23.11.2018 11:45

iPhone XR арзонлашади, iPhone X яна ишлаб чиқарилади!

Купертинолик корпорация бу йил сентябрда iPhone XS моделларини тақдим этганидан сўнг ўтган йилги iPhone X суперфлагманини ишлаб чиқаришдан олиб ташлаган эди. Бироқ бу йилги моделларнинг савдоси яхши кетмаётгани боис, Apple ўз режаларини ўзгартиришга мажбур бўлди.

ЎҚИНГ: Apple «қулаш»да давом этмоқда, Microsoft уни «уриб тушириши» мумкин!

The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Apple жорий йилда намойиш қилинган энг арзон смартфони – iPhone XR моделини Японияда арзонлатмоқда. Бунда у маҳаллий операторларга субсидия таклиф этмоқда ва арзонлаштирув кейинги ҳафтаданоқ кучга кириши мумкин. Ушбу моделдаги айфон кунчиқар мамлакатида iPhone 8 каби оммалашмагани бунга сабаб бўлаётир.

Япониядан кейин бошқа ҳудудлар учун ҳам ушбу айфоннинг нархлари пастлатилиши мумкин. Бундан ташқари, Apple айрим мамлакатлар бозори учун iPhone X моделини қайтадан ишлаб чиқаришга қўймоқчи.

Бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда эса турли моделлардаги айфонлар 2 199 000 сўмдан бошланувчи нархларда таклиф этилмоқда. Жумладан, доимий хотираси 64 гигабайтлик iPhone X юбилей смартфонини 7 950 000 сўмга олишингиз, бу йилги iPhone XR моделининг 128 гигабайтлигини эса 10 282 000 сўмга харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Dual-SIM ва оддий iPhone’лар нархлари (2018 йил 17 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!