iPhone XR смартфони учун шаффоф ғилоф яратилди

  •   Saroy
  •  1251
  •  13.10.2018 14:40

iPhone XR смартфони учун шаффоф ғилоф яратилди

Apple янги iPhone XS флагмани билан бирга анчайин камтарона модел ҳисобланган iPhone XR смартфонини ҳам намойиш қилди. Янги қурилма шу ойнинг ўзида сотувга чиқарилади. Энди эса маълум бўлишича, янги модел учун   шаффоф ғилоф ҳам тақдим этилмоқда.

Шаффоф ғилоф  смартфоннинг ташқи кўринишини таъкидлаб туриши керак. iPhone XR  ғилофи бир йўла 6 рангда чиқади ва пластикдан тайёрланади. Одатта Apple силикон ёки янада қиммат бўлган чарм ғилофларни чиқарарди.

ЎҚИНГ:Galaxy S9 текинга тарқатилди: Apple гаджетларига қарши янгича маркетинг юришлар

 9to5mac ресурсининг маълум қилишича, iPhone XR учун пластик ғилоф  55 канада доллари туради.  iPhone XS учун силикон ғилоф ҳам шунча туради.

iPhone XR учун олдиндан буюртмаларни қабул қилиш 19 октябрдан бошланади. Сотишга эса 26 октябрда старт берилиши маълум қилинди.

ЎҚИНГ:Apple’да яна муаммо: iPhone смартфонларида соат тўхтаб қолмоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!