iPhone XS: 2 миллиард йиллик материалдан ясалган корпус

  •   Saroy
  •  2074
  •  05.09.2018 10:32

iPhone XS: 2 миллиард йиллик материалдан ясалган корпус

Caviar компаниясининг маълум қилишича,  яқинда чиқаётган Apple iPhone XS самартфони корпуси ердаги мавжуд энг қадимий материалдан тайёрланади. Янги флагманнинг тақдимоти шу йил 12 сентябрга режалаштирилган.

Смартфоннинг Россия варианти бриллиантлар, 2 миллиард ёшли мамонт тиши ва бошқа ноёб буюмлардан ясалган. Бу, смартфон “абадий қадрият” мақомини олади, деганидир, дейилади хабарда.  iPhone XS корпуси фақат Россия ҳудудида топилган топилмалар билан ишланади.

ЎҚИНГ:"Малика"дан iPhone X ўрнига олиш мумкин бўлган 5 та арзон смартфон

Моделларнинг бири Россия герби билан безатилади ва бриллиант билан ишлов берилади. Иккинчиси Сундозеро (Карелия) сув ҳовзаси тубидан олинган икки миллиард ёшдаги материалдан ясалади. Учинчиси эса  мамонт суягидан қилинган.

Янги қурилмалар аввалдан буюртма берилса, нархи  277 000 рубл. Масалан, Россияда энг қиммат флагман, ўша iPhone X  ҳам 60 минг рублдан қимматроқ туради.

ЎҚИНГ:Тармоқларда iPhone X Plus ва iPhone 9’нинг илк “жонли” суратлари пайдо бўлди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!