iPhone Xs: 2018 йилда чиқадиган уччала моделнинг ҳам нархи маълум бўлди

  •   Saroy
  •  3527
  •  12.09.2018 16:29

iPhone Xs: 2018 йилда чиқадиган уччала моделнинг ҳам нархи маълум бўлди

Яқинда Goldman Sachs таҳлилчилари шундай фикрни билдирди, энг арзон iPhone Xc (iPhone 9, Xr) ҳам асло арзон бўлмайди — 849 доллар. Тахмин қилинган энг арзон нарх деб,  799 доллар айтилаётган эди, шунда ҳам агар Apple харажатларни қисқартиришга муваффақ бўлса. Бу маълумотлар шу заҳотиёқ бир нечта манбалар томонидан рад этилди. Умумий  баландлик 5,8 дюмли модели учун  999 долларни ташкил этади.

Германиялик бир нечта манбаларнинг маълумотига асосланиб айтадиган бўлсак, янги iPhone 2018 ҳам нарх борасида аввалгиларининг орқасидан кетади, фақат 6,5-дюймли Xs Plus/Max’ни ҳисобга олмаганда. Хабар қилинишича, энг арзон iPhone Xc  ЖК-дисплейи билан  799 еврога баҳоланган. Ҳозир Европада iPhone 8 шунча туради,  5,8-дюймли XS’ни манбалар 1149 еврога баҳолашган (iPhone X ҳам шунча туради).

ЎҚИНГ:Энг оммалашган iPhone’лар эълон қилинди. iPhone X кучли учликка ҳам кира олмади!

256 ГБ варианти 170 еврога қиммат, 512 Гбайт вариантининг нархи эса айтилмаяпти. Умуман олганда,  ҳозир  iPhone 8, 8 Plus ва X  ҳам Германияда шундай нархда сотилмоқда. Тахмин қилинишича,  iPhone Xs Plus ва Max Apple учун 1049 доллар суралади, бу iPhone X’нинг ўтган йилдаги дастлабки нархидан юқори. Ҳозир ушбу модель Россияда сезиларли равишда арзонлашган.

ЎҚИНГ:iPhone энди қўлсиз бошқарилади: eBay’дан янги ихтиро

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!