iPhone XS Max энди «дисплейлар қироли» эмас. Уни тахтдан ким ағдарди?

  •   DiMaX
  •  1451
  •  10.10.2018 17:08

iPhone XS Max энди «дисплейлар қироли» эмас. Уни тахтдан ким ағдарди?

Қурилмаларнинг дисплейларини профессионал баҳоловчи DisplayMate компанияси яқиндагина экрани энг зўр экранли смартфон, дея iPhone XS Max’ни эътироф этганди. Аммо «олмали» флагман тахтда кўп ўтира олгани йўқ – бошқа смартфонсознинг маҳсулоти унинг ўрнини тортиб олди.

ЎҚИНГ: iPhone XS Max яна бир жиҳатдан рекорд ўрнатди!

9 октябрь куни Нью-Йоркдаги махсус тадбирда тақдим этилган Google Pixel 3 XL флагмани A+ рейтингини эгаллади. Унинг дисплейи барча смартфонлар орасида энг яхшиси эканини DisplayMate вакиллари Twitter орқали эълон қилишди.

Айни дамда Pixel 3 XL дисплейи тестининг тафсилотлари эълон қилингани йўқ. Аммо DisplayMate экспертлари янги флагман экранининг тўлақонли тавсифини яқин кунлар ичида расмий сайтга жойлашларини айтишган. Афтидан, у билан бирга Pixel 3 дисплейининг синов натижаларини ҳам беришса керак.

Google Pixel 3 ҳамда Pixel 3 XL экранлари нафақат диагоналига кўра, балки шакли билан ҳам ўзаро фарқланади. Улардан биринчисининг дисплейи тепасида юпқа ромли бўлса, XL-версияли флагманнинг экрани ромсиз ва «ўйиқ»лидир.

ЎҚИНГ: Google Pixel 3 ва 3 XL тақдим этилди: сюрпризсиз флагманлар

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!