iPhone XS Max савдоси браклар билан бошланди!

  •   DiMaX
  •  1370
  •  21.09.2018 18:54

iPhone XS Max савдоси браклар билан бошланди!

Apple компанияси iPhone XS ҳамда iPhone XS Max флагманларини 12 сентябрда, «арзон» iPhone XR смартфони ҳамда Apple Watch Series 4 смарт-соати билан бирга тақдим этганди. Булардан дастлабки иккитасининг савдоси бугун бошланди, аммо...

ЎҚИНГ: Apple’нинг тақдимотда ҳеч ким пайқамай қолган янги гаджетини томоша қилинг! (+видео)

Янги айфонлар олдиндан берилган буюртмалар бўйича сотиб олган харидорлар қўлига биринчи бўлиб етиб борди. Лекин уларнинг ҳаммаси ҳам бундан боши осмонга етгудек қувонгани йўқ – айрим iPhone XS Max’ларнинг экранида нуқсонлар учрамоқда.

Жумладан, Мустафо Али исмли фойдаланувчи ўз Twitter-аккаунтида янги харид қилган айфони суратини эълон қилган. Унда iPhone XS Max дисплейидаги узун тикка чизиқ аниқ-равшан кўриниб турибди. Ёзишича, Мустафо янги айфонни Сиднейдаги Vodafone операторидан харид қилган.

Ҳозирча купертинолик корпорация бу вазият юзасидан бирор изоҳ бергани йўқ. Умуман олганда, шикоятлар ҳозирча кам, шу боис ҳам нуқсонлар кўлами бўйича бирор нима дейишга ҳали эрта.

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, Apple’нинг ўтган йилги суперфлагманида ҳам шундай брак бўлган – АҚШ, Канада, Польша ва Австралиядаги харидорлар унинг экранидаги яшил чизиқдан нолиган эди.

ЎҚИНГ: iPhone 8 ва 8 Plus эгалари аллақачон муаммолардан шикоят қила бошлашди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!