iPhone XS Max таннархини ҳисоблашди – Apple инсофиниям «қўшиб еб юборган» экан!

  •   DiMaX
  •  4346
  •  26.09.2018 15:19

iPhone XS Max таннархини ҳисоблашди – Apple инсофиниям «қўшиб еб юборган» экан!

Купертинолик корпорациянинг 12 сентябрдаги тадбирида iPhone XS, ХS Max ва iPhone Хr смартфонларини ҳамда янги Apple Watch соати тақдим этилганидан хабарингиз бор. Булардан дастлабки иккита русумдаги айфони 21 сентябрда сотувга чиқарган ва жаҳон бўйлаб катта иштиёқ билан харид қилинмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone Xs Max – энг янги, тезкор, катта ва… қиммат айфон билан батафсил танишамиз!

Apple компаниясининг смартфонлари рақобатчиларидан кўра кўп жиҳатлари, шу жумладан нархи бўйича ҳам ажралиб туради. Хўш, шунчалик қиммат бу айфонларнинг ишлаб чиқарилиши қанчага тушади ўзи?

Тиниб-тинчимаган одамлар купертинолик техногигантнинг энг қиммат телефони – iPhone XS Max таннархини ҳисоблаб кўришди. Ушбу моделнинг энг кам – 64 гигабайтлик доимий хотирага эга модификацияси нархи 1099 АҚШ долларидан бошланади. Ўртача – 256 гигабайтлигига минимал 1299 доллар қиймат белгиланган бўлса, энг «бағрикенг», яъни 512 гигабайтлик ички хотирага эга флагман нархи 1499 доллардан бошланади.

Аниқланишича, харидорлар орасида энг оммабоп бўлган – 256 гигабайтлик iPhone XS Max таннархи 443 долларга тенг экан. Бу эса бултурги iPhone X юбилей суперфлагманининг таннархидан атиги 50 долларга қиммат.

ЎҚИНГ: iPhone X таннархи ҳисобланди: қийматнинг 74 фоизи Apple’нинг фойдаси экан!

Айтиш керакки, iPhone XS Max таркибий қисмлари орасида энг қиммати – унинг улкан экрани экан: ҳар бири нақ 80,5 доллардан тушяпти. Янги Apple A12 Bionic чипи ва модемлар нархи эса 72 долларга тенг. Тезкор ва доимий хотиралар учун Apple тегишлича 64 ва 58 доллардан сарфлаган, камераларга эса 44 доллар кетган. Уларнинг қиймати iPhone X моделида ҳам шунча бўлган эди.

ЎҚИНГ: Apple яна AnTuTu’да мутлақ рекорд ўрнатди – бу гал iPhone XS Max!

Айтиш керакки, юқорида таъкидланган 443 доллар – хотираси 256 гигабайтлик iPhone XS Max қисмларига кетган харажатнинг ўзи, холос. Бунга қўшимча харажатлар – қурилманинг дизайни ишлаб чиқилиши, операцион тизимнинг яратилиши, тарқатилиш ва рекламага кетган сарфлар ҳам қўшилади, албатта. Аммо уларнинг умумий қийматиям айфоннинг таннархи ва бозордаги нархи орасидаги фарқ – 856 долларга бормаса керак!? Ахир, купертинолик гигант бу айфонини салкам уч баравар қимматга сотяпти-да!

Шунга қарамасдан, iPhone Xs Max бутун дунёда қизиқиш билан харид қилинмоқда, жумладан, бизнинг юртимизда ҳам. Сайтимизнинг интернет-дўконида эса уни ва бошқа айфонларни уйингиз ёки офисингиздан чиқмасдан туриб, онлайн тарзда сотиб олишингиз мумкин. Бунда ўзингизга қулай тарзда тўлов қилишингиз, ҳақини харидингиз қўлингизга текканидан сўнг тўлашингиз каби имкониятлар ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: ХУШХАБАР: iPhone Xs ҳамда iPhone Xs Max энди Terashop.uz’да! Шу ва бошқа айфонлар нархлари билан танишинг! (2018 йил 24 сентябрь)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.