iPhone Xs тақдимотидан кейиноқ Xiaomi унинг нақ уч баравар арзон клонини намойиш этди!

  •   DiMaX
  •  2580
  •  14.09.2018 08:29

iPhone Xs тақдимотидан кейиноқ Xiaomi унинг нақ уч баравар арзон клонини намойиш этди!

Купертинолик корпорация куни кеча ўзининг кузги тақдимот тадбирини ўтказган эди. Унда iPhone XS, ХS Max ва iPhone Хr смартфонларини ҳамда янги Apple Watch соати тақдим этилганидан хабарингиз бор.

ЎҚИНГ: Mate 20 тақдимоти анонсида Huawei яна Apple’ни масхара қилди

Гоҳ самимий тарзда, гоҳида эса истеҳзо билан «хитойча Apple» дея тавсифланувчи Xiaomi компанияси эса ўзининг шу номга лойиқлигини яна бир бор исботлади. Яъни, айнан iPhone Xs моделига ўхшаган ўзининг янги смартфони суратини у билан солиштириб кўрсатди. Компания ушбу тизерни Хитойнинг машҳур ижтимоий тармоғи – Weibo орқали эълон қилган:

Суратга илова қилинган ёзувга кўра, 19 сентябрда биз Mi 8 сериясидаги янги смартфонларни кўрамиз. Кузатувчилар фикрича, мазкур расмий тизерда Mi 8 Screen Fingerprint моделидаги девайс акс эттирилган. Унинг янги iPhone Xs билан бирга ва айни унингдек тилларанг тусдаги корпусда акс эттирилгани барибир қизиқ.

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Xiaomi Mi 8 Youth’ни ҳам аллақачон сотиб олиш мумкин!

Хабарингиз борки, Xiaomi компанияси 19 сентябрда янги – Mi 8 Youth смартфонини расман тақдим этади. Юқоридаги суратдан сўнг, Mi 8 Screen Fingerprint Edition  модели ҳам шу куни расман намойиш этилиши тахмин қилинмоқда.

Номидан ҳам кўриниб турганидек, Xiaomi Mi 8 Screen Fingerprint Edition моделида бармоқ изи датчиги, худди премиал Mi 8 Explorer Edition флагманидаги каби, дисплейнинг ўзига жойланади. Қолган барча хусусиятлари бўйича у стандарт Mi 8’нинг вориси бўлади. Бу смартфон ташқи кўриниши жиҳатидан iPhone Xs’га ўхшаб кетса-да, купертиноликларнинг флагманидан нақ уч баравар арзон туради.

Эслатиб ўтамиз: «хитойча Apple»нинг аксарият смартфонларини, ҳатто яқинда тақдим этилган «Тезкорлик устаси» – Pocophone F1 ҳамёнбоп флагманини ҳам ушбу дўконимиздан расмий кафолати билан онлайн харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да акция: Xiaomi смартфони харидида оригинал Mi қулоқчини совға! Нархлар билан танишинг (2018 йил 7 сентябрь)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!