iPhone XS ва XS Max эгалари яна бир муаммога дуч келишди

  •   DiMaX
  •  1124
  •  05.10.2018 11:19

iPhone XS ва XS Max эгалари яна бир муаммога дуч келишди

Appleнинг бу йилги флагман смартфонлари дунё бўйлаб ишқибозлар томонидан яхши кутиб олинди. Аммо бу айфонларни не-не орзу-умидлар ила қўлларига олган харидорлардан айримларининг ҳафсаласи пир бўла бошлади.

ЎҚИНГ: iPhone XS Max савдоси браклар билан бошланди!

Энди эса Apple расмий техник қўллаб-қувватлаш форумида баъзи фойдаланувчилар яна битта муаммодан шикоят қилишмоқда. Уларнинг ёзишларича, iPhone XS ҳамда XS Max смартфонларининг айрим аксессуарлар билан Bluetooth-уланмасида узилишлар юз бераётир. Бу муаммо кўпинча Kia, Audi, Subaru, Mercedes автомобилларининг аудиотизими билан боғланишида учрамоқда. Аммо симсиз қулоқчин ёки масофадан уланувчи бошқа аксессуарлар билан боғланишларда муаммо аниқланмаган.

Бундай ҳолатларда ҳар қандай фойдаланувчи қўллайдиган биринчи чора – смартфоннинг аксессуар билан Bluetooth-уланмасини узиб, қайтадан улаш. Бундаям фойда бермаса – айфонни ўчириб-ёқиб, сўнг бошқатдан улаш. Лекин iPhone XS ва iPhone XS Max флагманларидаги муаммони буткул ҳал этишга мазкур икки усул ҳам ёрдам бермаяпти. Мазкур чораларни қўллаганда, баъзан бир соат, баъзида кўпроқ вақт ўтиб, яна узилиш бўляпти.

Онда-сонда бу каби камчиликлари учраб турса-да, айфонларнинг савдоси барибир яхши кетяпти. Купертинолик корпорациянинг янги флагманлари ва турли моделлардаги бошқа айфонларни Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн буюртма орқали харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: ХУШХАБАР: iPhone Xs ҳамда iPhone Xs Max энди Terashop.uz’да! Шу ва бошқа айфонлар нархлари билан танишинг! (2018 йил 24 сентябрь)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!