iPhone XS/XS Max: харид қилмасликнинг ўнта сабаби бор

  •   Saroy
  •  4541
  •  29.09.2018 14:31

iPhone XS/XS Max:  харид қилмасликнинг ўнта сабаби бор

Яқинда iPhone XS/XS Max’ни сотиб олишга бўлган ўнта сабаб ҳақида мақола ёзилганди. Энди экспертлар ушбу қурилмаларни сотиб олмасликнинг ўнта сабаби ҳақидаги рўйхатни тузиб чиқишди.

ЎҚИНГ:Galaxy S9 текинга тарқатилди: Apple гаджетларига қарши янгича маркетинг юришлар

Мана улар:

  • Сабаб №1. iPhone XS/XS Max смартфони дунёдаги энг қиммат аппарат.
  • Сабаб №2. Флагманнинг антеннаси флагманча эмас – Qualcomm билан можаро, Intel билан дўстлашиш.
  1. Сабаб №3. iPhone’нинг тобланган шишаси нозик экан.
  2. Сабаб №4. Бармоқ излари датчигидан воз кечилган.
  3. Сабаб №5. Samsung’дан аъло даражада AMOLED экран, аммо қатор фишкалари йўқ.
  4. Сабаб №6. Apple’дан зиқналик – комплектда жуда секин қувватланиш.
  5. Сабаб №7. Хитой бозори учун иккита SIM-карта, бошқа мамлакатларга эса йўқ.
  6. Сабаб №8. Олд камераси ўтмишдан қолган, асосий камера ҳам оддий.
  • Сабаб №9. IOS12 – операцион тизими имкониятлари жуда чекланган
  1. Сабаб №10. iPhone X ва XS ҳақида.

ЎҚИНГ:iPhone XS Max таннархини ҳисоблашди – Apple инсофиниям «қўшиб еб юборган» экан!

Apple 2015 йилдаги iPhone савдоси кўрсаткичига эриша олмайди. Чунки донабай кўринишида компания сотув кўрсаткичи камайиб кетган. Шу боис Apple бошқача стратегияни танлади, яъни iPhone’нинг нархини ошириш йўли билан аввалгидек даромад олиш даражасига эришиш.  

Экспертларнинг таъкидлашича, нархни ошириш учун айнан Apple компанияси бўлиш керак. Ҳеч қандай янгилик тақдим қилинмаган. Шунчаки флагманнинг майда-чуйдалари янгиланган ва йўл-йўлакай аппратни ёмонлаштирган ҳам (радиоқисми, шишаси, илғор олд камеранинг йўқлиги ва бошқа “майда-чуйдалар). Қиммат ва жуда қиммат – янги авлод iPhone’нинг асосий ғояси нарх ошириш бўлиб қолгандек. Шунга қарамай, ушбу аппаратни жон-жон деб харид қилувчилар барибир топилади, бунга шубҳа йўқ.

Экспертларнинг бири ёзади: менга “Apple’нинг  2018-2019 йилги сиёсати реалликдан узилиб қолгандек туюляпти, яъни оддий iPhone қурилмасини янги оширилган нархда сотиш, гарчи улар шу нархга арзимаса-да.  Гапни мухтасар қилиб айтганимизда, Apple янги моделларига нарх белгилашда қаттиқ адашган”.  Қўлингиздаги  янги Apple  қурилмаларига боқинг-чи, бу гапларда жон борми-йўқми, ўзингиз билиб оласиз.

ЎҚИНГ:Apple’да яна муаммо: iPhone смартфонларида соат тўхтаб қолмоқда