iPhone7 учун мармардан корпус тайёрланади

iPhone7 учун мармардан корпус тайёрланади

Caviar номли заргарлик бренди iPhone7 учун композитли мармардан корпус тайёрлайди. Санкт-Петербургдаги мармардан ишланган сарой Caviar мутахассисларини бунда илҳомлантирган.

Аввалроқ Caviar дизайнерлари смартфон корпусларини тайёрлаш учун олтин, титан, тери ва қимматбаҳо тошлардан фойдаланишган. Бироқ мармар корпус материали сифатида илк маротаба ишлатилмоқда.

Мармар корпусни яратишда 750-пробадаги олтиндан ҳам фойдаланилади. Йирик барельеф техникаси ёрдамида металлдан Россия герби ишланиб, у корпуснинг орқа тарафига жойлаштирилади. Гравьюра ўрта аср рус каллиграфияси услубида яратилган.

download (1) download (1) download (2) download (3) download

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!