iPhoneда автомобиль режими пайдо бўлади

iPhoneда автомобиль режими пайдо бўлади

Apple компанияси iOS — iOS11 мобиль қурилмалари учун операцион тизимни янгилади. Янги функциялари орасида “Безовта қилманг” функцияси бор. Телефон эгаси автомобиль бошқараётган вақтида янги функция ҳар қандай қўнғироқ, хабар, янгиликлар сигналини қулфлайди.

Apple хабарномасида айтилишича, iPhone эгасининг рулда ўтирган ҳолатини “танийди” ҳамда смартфон экранидаги билдиришномаларни автоматик равишда ўчиради. Бунинг учун қурилма Bluetooth, Wi-Fi ёки USB-кабел воситасида автомобилнинг мултимедиа тизимига уланган бўлиши лозим.

Эгаси автомобиль рулида ўтирганда чалинган қўнғироққа телефоннинг ўзи жавоб беради. Эгаси айни вақтда машина бошқараётганлиги сабабли жавоб беролмаслигини айтади.

Агар ҳайдовчига ўта муҳим масалада алоқага чиқиш керак бўлса, унинг рақамига “urgent” (“шошилинч”) хабарини юбориш керак. Шунда тизим ҳайдовчига стандарт билдиришнома етказади.

Янгиланган операцион тизимдан шу йилнинг кузидан бошлаб фойдаланиш мумкин.

Ўтказилган тадқиқотлар ҳайдовчилар йўлда 88 фоиз ҳолатда телефондан фойдаланишини кўрсатган. Ҳайдовчилар сафарда ўртача 3,5 дақиқа вақтини смартфонга сарфлаган.

Машина бошқараётган ҳайдовчининг 2 сония давомида телефонга чалғиши ЙТҲ содир бўлиш хавфини 20 баробарга орттиради.