iPhone’да яхлит саҳифанинг узун скриншоти қандай олинади?

  •   DiMaX
  •  542
  •  17.07.2019 12:17

iPhone’да яхлит саҳифанинг узун скриншоти қандай олинади?

Баъзида смартфонда бирор веб-саҳифадан ёки илованинг интерфейсидан сурат – скриншот олишга тўғри келади. Расмга олинадиган маълумотлар экранга сиғиб турган бўлса – майли, лекин саҳифа каттароқ бўлса, уни яхлит ҳолида суратга олиш учун нима қилиш керак?

ЎҚИНГ: Chrome’да яхлит саҳифадан скриншот олиш

Бугун сиз билан iPhone’ларда узун скриншот олиш усулларини кўриб чиқамиз. Аниқроғи, айфонга ўрнатилган операцион тизим талқинига қараб, бунинг иккита усули бор.

iOS 12’гача тизимли iPhone’ларда узун скриншот тайёрлаш

  1. Агарда смартфонингиз прошивкаси iOS 13 талқинигача янгиланмаган бўлса, у ҳолда яхлит саҳифадан скриншот олиш учун сизга Tailor иловаси керак бўлади. Уни мана бу ҳавола орқали App Store каталогидан бепул ўрнатиб олишингиз мумкин.

  1. Кейин эса, битта яхлит расм сифатида бирлаштириш керак бўлган саҳифанинг скриншотларини кетма-кет ола бошлаймиз. Бунда ҳар бир суратни олаётганда, олдингисининг охиридаги лоақал битта қатор кўриниб турадиган қилиб скриншот қилиш керак:

Эслатиб ўтамиз, Face ID функцияси бўлмаган iPhone’ларда скриншот олиш учун смартфонни ёқиб-ўчириш ҳамда «Уйга» тугмачаларини бараварига босиш керак. Face ID мавжуд бўлган моделларда эса – қурилмани ёқиб-ўчириш ва овозини кўтариш-пастлатиш тугмачалари бирга босилади.

ЎҚИНГ: Android, iOS ва Windows Phone’да скриншот қилиш

  1. Скриншотлар олиб бўлгач, Tailor иловасини очасиз. Илованинг ўзи автоматик тарзда барча скриншотларни яхлит битта узун расм сифатида тайёрлайди:

  1. Якуний скриншотни смартфонда сақлаб қўясиз, бўлди.

Tailor’нинг пулли версияси ҳам бор – унда олинган скриншот пастки қисмида илованинг белгичаси бўлмайди ва рекламалар чиқмайди.

ЎҚИНГ: iOS ва Android смартфонларида рекламадан буткул халос бўлиш

iOS 13 тизимли iPhone’ларда узун скриншот тайёрлаш

Агарда айфонингизни iOS 13 тизимигача янгилаб олган бўлсангиз, узун скриншот олишда умуман қийналмайсиз. Apple дастурчилари ушбу функцияни прошивканинг ўзига татбиқ этишган – ҳеч қанақа чет илованинг кераги йўқ.

  1. Скриншотини олиш керак бўлган саҳифага кирасиз ва оддий усулда экран скриншотини оласиз.
  2. Кейин скриншотни дастлабки кўриш белгисига босиб, уни очасиз. Экраннинг юқори қисмида «Тўлиқ саҳифа» «Полная страница» опцияси кўринади, ўшани боссангиз бўлди!

Хўш, синаб кўрасизми?

ЎҚИНГ: Рухсат берилмайдиган жойларда ҳам скриншот олиш йўллари бор!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!