iPhoneдан Home тугмаси йўқолиши мумкин

iPhoneдан Home тугмаси йўқолиши мумкин

Келгуси йилда iPhone кўплаб ўзгаришларга учрайди. Шу жумладан Home тугмаси йўқолиши мумкин.

Piper Jaffray аналитиги Жин Манстер янги айфон диққатни тортувчи алфозда яратилишини айтди. Смартфон эса Home тугмасини сенсорли муқобилга алмаштириши мумкин. Натижада қурилманинг фойдали ишчи майдони кенгаяди.

Шу билан бирга келгуси йилдан айфон юпқалашади ва ён ҳошиялари бўлмайди. Бундан ташқари iPhone 7нинг янги аккумулятори устида иш олиб борилаётгани ҳам айтиб ўтилди. Янги батарея қувватни узоқроқ сақлайдиган бўлади.