iPhone’лар ҳам тез орада Samsung Galaxy S10’даги муҳим функцияга эга бўлади

  •   DiMaX
  •  1579
  •  28.05.2019 09:00

iPhone’лар ҳам тез орада Samsung Galaxy S10’даги муҳим функцияга эга бўлади

Apple корпорациясининг навбатдаги смартфонлари – iPhone 11, iPhone 11 Max ҳамда iPhone 11R сентябрда чиқиши кутилмоқда. Уларда кўп ўзгаришлар бўлади ва MacOtakara нашри шулардан бири ҳақида маълумот берган.

ЎҚИНГ: Apple бирйўла нақ 11 та янги iPhone’ни рўйхатдан ўтказди!

Манбага кўра, купертиноликлар янги айфонларига Samsung Galaxy S10 (сотиб олиш) флагманларидаги бир функцияни ҳам жорий этишяпти. Гап мусиқани бир вақтнинг ўзида иккита Bluetooth-қурилмага узатиш имконияти ҳақида кетмоқда.

Содда қилиб айтганда, янги iPhone’ларда мусиқани икки жуфт AirPods ёки иккита колонка, умуман, Bluetooth орқали ишловчи гаджетларнинг исталган комбинациядаги иккитаси орқали тинглаш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: iPhone XR арзонлашади, iPhone X яна ишлаб чиқарилади!

Бир қарашда бу оддийга ўхшаб кўринса-да, мазкур имкониятни амалга ошириш учун дастурий таъминотдан ташқари Bluetooth 5.0 модули ҳам бўлиши талаб этилади.

Қувонарли жиҳати – мазкур имконият нафақат бу йил тақдим этиладиган, балки ҳозиргача савдога чиқарилган айрим айфонларга ҳам жорий этилиши кутилмоқда. Apple кейинги ҳафтада бўлиб ўтадиган WWDC 2019 анжуманида iOS 13 операцион тизимини тақдим этишидан хабарингиз бор. Янги талқиндаги тизимда юқорида таъкидланган Dual Audio функцияси нисбатан эски моделлардаги iPhone’ларга ҳам жорий этилишини ўшанда эълон қилишса керак. Ушбу функция Bluetooth 5.0 моделига эга илк айфонлар – iPhone 8 (харид қилиш) моделидан бошланган Apple смартфонларига татбиқ этилиши мумкин.

Шу пайтгача чиққан аксарият iPhone’ларни эса 2 921 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Бешта моделдаги айфон тугатилиб, iPhone 7 ва iPhone 8’лар арзонлашяпти

Apple ё Samsung, ёки умуман бошқа ишлаб чиқарувчининг смартфонини ишлатаётган бўлишингиздан қатъи назар, биз сизга омадингизни синаб кўришни таклиф қиламиз! Айни дамда 2 июнга қадар сизда Xiaomi компаниясининг ажойиб фитнес-браслети – Mi Band 3 ютиб олиш имконияти мавжуд.

Бунинг учун YouTube-каналимизга аъзо бўлиб, ушбу видео остига изоҳ ёзиб, «Ёқди» тугмачасига боссангиз кифоя. Ғолиб эса сайтимизнинг Facebook-саҳифаси орқали жонли эфирда аниқланади ва ушбу омадли инсонга совға ўзи яшаб турган вилоят марказигача бепул етказиб берилади! Бу ҳақдаги батафсил маълумотни мана бу ерда олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’даги энг харидоргир 10 смартфон

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!